Тақризчилар: доцентлар Н


Тарбия жараёнининг мақсади шундаки, турли тарбия


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Тарбия жараёнининг мақсади шундаки, турли тарбия 
методларини муомалага киритиб, улардан ихчам, ўзгарувчан 
тарзда, 
турлича 
ҳолатларда 
турлича 
фойдаланишга 
эришилади. Бу ўринда тарбия жараёнининг мақсади тарбия 
методларидан фойдаланишга диалектик ёндашувдан иборат 
бўлиб, кўплаб ҳолатлар педагогик жараён содир бўлишидан, 
тарбияланувчининг ёш хусусиятларидан, уларнинг ўсиб 
бораётган интилишларидан, 
улар фаолиятининг ички 
интилишидан, муомаладаги ўзгарган ҳолат ва бошқалардан 
келиб чиқади. Тарбия методлари ҳамма ҳолатлар учун бир 
хил ва доимий бўлмайди. Фақат методларнинг ўзаро 
биргаликдаги таъсири туфайлигина кўзланган тарбиявий 
мақсадга эришиш мумкин. Тарбия жараёнининг мураккаб 
томонларидан бири ҳам мана шунда. 
Масалан, аҳил бўлмаган жамоада дўстлик тўғрисида ахлоқий 
суҳбат ўтказиш тарбиячининг мушкулини осон қилади, деб 
бўлмайди. 
Бунинг 
учун 
амалда 
дўстлик 
алоқаларини 
мустаҳкамлаш, 
ўзаро 
бир-бирига 
ёрдам, 
ҳамжиҳатликни 
шакллантириш, шу йўналишдаги турлича тадбирлар, ўзаро 
ҳамкорлик муносабатлари каби жуда кўплаб тадбирлар ахлоқий 


132 
суҳбат камчиликларини тўлдириши мумкин. 
III. 
Тарбия методларини гуруҳлашга таъсир этувчи асосий 
омиллар 
 
Тарбия методлари - педагогик тушунча бўлиб, республикамиз 
миллий тарбия тизимида янгича шакл ва мазмун касб этади. У 
авторитар, педантик педагогикадаги тарбия методлари билан 
чиқиша олмайди. Халқнинг қадимдан фойдаланиб келинаётган 
миллий педагогикасида илгари сурилган, маълум даражада 
назарий жиҳатдан асосланган тарбия методлари мавжудки, булар 
минглаб йиллар давомида оила, маҳалла, жамоат жойларида 
унумли ва ўта усталик билан қўлланган ва ўзининг яшовчанлиги 
туфайли бугунги кунгача ўзининг таъсирчанлигини йўқотмаган. 
Тарбия методлари ўзининг вазифасига кўра мазкур давлат, тузум 
идеологияси, ғояси ва қарашларига хизмат қилади. 
Шунинг учун ҳам методлар назарияси ва амалиёти ўз 
тизимини шахс яшаётган жамият талаблари, эҳтиёжлари ва 
буюртмасидан келиб чиқиб белгилаши ва амалга ошириши зарур. 
Тарбия методлари муаммосининг мураккаблигидан келиб 
чиқиб, илмий асосланган тасниф мавжудки, бу масала турли 
педагогик адабиётларда турлича мунозараларга сабаб бўлмоқда. 
Ўрганилаётган мавзу учун ажратилган вақтнинг чегараланганлиги 
ва олдимизда турган мақсад йўналишининг ўзгача эканлигини 
ҳисобга олиб, ушбу масала юзасида кенг таҳлилга берилмадик. 
Шу жиҳатдан тарбия методлари жамият олдида турган 
мақсадлардан келиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда, педагогик 
фанларда мавжуд бўлган тарбия методларига оид илмий 
имкониятлар, илмий - услубий манбалардан фойдаланиш орқали 
ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилинди. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling