Тақризчилар: доцентлар Н


таъсир туфайли юзага келган салбий қарашлар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

таъсир туфайли юзага келган салбий қарашлар, 
усулларни, сифатларни тузатиш билан ҳам шуғулланади. 
Тарбия методлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
 
1.
Шахс онгини шакллантириш методлари. 
 2.
Фаолият, муомала, ижтимоий хулқ тажрибаларини 
ташкил этиш методлари. 
 3.
Фаолият ва хулқни рағбатлантириш ва мотивларни 
чуқурлаштириш методлари. 
 4.
Фаолият ва хулқни назорат қилиш, ўз-ўзини назорат 
қилиш, ўз-ўзини баҳолаш методлари. 
Ушбу методларни ажратишга шахс фаолиятининг яхлит 
тизими асос қилиб олинган бўлиб, у фаолият жараёнини англаб 
етиш, уни ташкил этиш, фаолиятни рағбатлантириш, натижаларни 
назорат ва таҳлил этишни ўз ичига олади. 
Педагогик жараённинг ривожланиш диалектикасида тарбия 
методлари мураккаб ва зиддиятли бирликда иштирок этади. Ҳал 
қилувчи аҳамиятга бу ўринда айрим бирлашган воситалар 
мантиқи эмас, балки уларнинг тизимини ўзаро уйғун тарзда 
ташкил этиш эга бўлади. Албатта, тарбия жараёнининг маълум 


134 
босқичида бу метод алоҳида ажратилган ҳолда қўлланилиши 
мумкин. Лекин бошқа методлар ёрдамида, улар билан бевосита 
боғлиқ ҳолда қўлланилмаса, ўзининг аҳамиятини йўқотади, 
кўзланган мақсад сари бориш жараёнини секинлаштиради. 
IV. 
Тарбия методларини оптимал танлаш ва қўллаш шартлари 
 
Тарбия методларининг тузилиши ва танланишини 
белгиловчи боғлиқликлар ичида биринчи ўринда унинг 
жамият идеаллари ва тарбия мақсадларига мувофиқ келиши 
туради. 
Тарбиячи амалий фаолиятида тарбия методларини 
танлашда, одатда, тарбия мақсадлари ва унинг мазмунига 
таянади. Конкрет педагогик вазиятлардан келиб чиқиб, тарбиячи 
қандай методлардан фойдаланишни ўзи ҳал этади. Бу метод хоҳ 
меҳнат кўникмасини кўрсатиш бўлсин, хоҳ ижобий намуна ёки 
машқ бўлсин, булар, аввало, кўплаб омиллар ва шароитлар билан 
боғлиқ бўлиб, тарбиячи шу ҳолат учун энг маъқул келадиганини 
танлайди. 
Метод яхши ҳам, ёмон ҳам бўлмайди. Тарбияга методлар 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling