Ушбу принцип, бир томондан, боладаги фазилатларга
таяниш орқали, бошқа бир ҳолатда эса ўраб турган
шароитдаги ижобий сифатларга таяниш ёки махсус ижобий-
тарбиявий воситаларни яратиш орқали амалга оширилади.
Бу принцип тарбия жараёнида самимийлик, ўзаро ишончга
асосланган
ўзаро
ижобий
муносабатларни
яратишга
қаратилган. У пировард натижада ўз-ўзини тарбиялаш ва
қайта
тарбиялашга
кўмаклашувчи
сифатларнинг
шаклланишига ёрдам бериши керак.
Мазкур принцип ўқувчилар ўз ҳаётий позициясини
белгилаб олишига ва шу асосда ҳар бир иштирокчи хотиржам
ва ишчан кайфиятда ўзининг фойдали, мазмунли иши билан
банд бўлишига имкон яратади.
Ушбу принципдан фойдаланишда, шахс фазилатларини
идеаллаштириш, шахсни мақташга берилиб кетмаслик керак.
Бу ҳолат бошқа болаларда унга нисбатан салбий қарашларнинг
юзага келишига, эгоистик, мақтанчоқлик, бошқаларни менсимас-
лик каби сифатларнинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
VIII. Ўқувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олиш принципи
Тарбиявий жараён болаларнинг ёш ва ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олишни талаб этади. Ҳар бир ёш ўзига
хосликка эга бўлиб, алоҳида муҳит, алоҳида восита танлашни
талаб этади. Чунки бу ўсаётган шахснинг шаклланишига
таъсир кўрсатади. Ҳар бир ёш хусусиятларини ҳисобга олиш,
ундаги
интеллектуал-иродавий,
эмоционал,
характер
хусусиятларини
назарда
тутиш,
мазкур
синф
ўсиш
динамикасини аниқлаш, тарбияда маълум натижаларга
эришишда алоҳида аҳамият касб этади. Лекин бу дегани, ҳар
Do'stlaringiz bilan baham: |