Тақризчилар: доцентлар Н


юқори даражада талаблар қўйиб борилиши керак


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

юқори даражада талаблар қўйиб борилиши керак. 
Энг асосийси, шахсни қанчалик кўп ҳурмат қилиш 
тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги қарама-қаршиликлар, 
тушунмовчиликларни шунчалик тез ва самарали ҳал этишга 
ёрдам беради. Бу ўринда, педагог ўзининг ақли ва юрагининг 
бирлигига эътиборни қаратиши зарур. 
VII. 
Шахсдаги ижобий хислатларга таяниш принципи 
 
Инсонпарварлик 
педагогикаси 
амалиётини 
умумлаштириш яна бир тарбия принципини, яъни тарбиячи 
муносабатига қаратилган принципни илгари суради. Ушбу 
принцип бола шахсига ҳурмат билан қарашга бевосита 
боғлиқ. Бу принцип фазилатларга таяниш принципидир. 
Болани ижобий қизиқишларига таяниб тарбиялаш педагогик 
жиҳатдан ҳамма вақт мақсадга мувофиқ бўлиб, бунинг 
асосида меҳнат, ахлоқий, эстетик тарбиялар муваффақиятли 
ҳал этилади. 
Аксинча олиб 
қаралганда, тарбияланувчининг фақат 
камчиликларини йўқотиш, хулқи ва ҳаракатларидаги хатоларни 
тузатиш билан шуғулланиш педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ 
эмас. Бундай тарздаги тарбия тарбиячи билан тарбияланувчи 
ўртасида 
душманликни 
юзага 
келтириши 
мумкин. 
Тарбияланувчидаги камчиликлар, салбий томонлар ҳақида 
доимий эслатиб туриш, айбини кўрсатиб бориш унда умидсизлик, 
қўрқув, ишончсизлик каби ҳиссиётни юэага келишига сабабчи 
бўлади. Бу эса ўз навбатида, тарбиячида педагогик оптимизмнинг 
йўқолиб боришига олиб келади. Албатта, бола шахсидаги салбий 
кўринишларни бартараф этиш керак, лекин ундаги салбий 
сифатларни унинг ижобий фазилатларини шакллантира бориб, 
инсоний қарашлари, интилишларини рағбатлантира бориб ва 


128 
уларга суяниб бартараф этиш фойдали бўлади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling