улғайиб
бораётганини,
маълум
жисмоний,
маънавий
ривожланишда эканлигини ҳис этиш каби сифатлар
шаклланади.
Шахснинг келажакка интилиши асосида, унинг реал ҳаётий
шароитдаги мўлжали - намуна модели юзага келади ва унга
интилиб яшайди. Ташқи таъсирлар бирданига шахс ички дунёсида
ўз ўрнини топмайди, балки кейинчалик бу таъсирлар ўз-ўзига
талабчанликда ўз ифодасини топади ва улар бундай
таъсирларнинг ички мазмун касб этишига ёрдам беради.
III. Тарбиянинг турмуш билан, жамият қурилиши амалиёти
билан боғлиқлиги принципи
Юқорида қайд этилган принцип билан узвий боғлиқ ҳолда
тарбияни турмуш, меҳнат, жамият қурилиши амалиёти билан
боғлаш принципи ҳам мавжуд. Махсус тадқиқотлар (И.И.Архипов,
Т.В.Драгунова, Д.Б.Эльконин) шуни кўрсатадики, ўсмирларнинг
етукликка, катта бўлишга интилиши, жамият фойдаси учун
астойдил меҳнат қилиш йўлидаги онгли ҳаракати ижобий
натижаларни беради. Мактаб тарбияни мамлакатимизнинг
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий муносабатлари билан
бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширади.
Биз биламизки, инсон маънавий дунёси унинг жамиятдаги
турли ҳолатларда, турли жараёнларда кишилар билан бевосита,
амалий муносабатлари туфайли юзага келади. Шунинг учун ҳам
тарбия жараёни шахс фаолиятини жамиятдаги турли кўринишдаги
муносабатлар, жараёнларга жалб этиши, уларнинг фаол
муносабатга киришуви учун тўлиқ имкониятлар яратишга
қаратмоғи керак.
Турмуш - ҳаёт мактаби, тарбиянинг энг яхши мактаби. У
ёшларга ишонарли ахборотларни беради, ўз ўрнини топишга,
кимлигини англашга ва натижада мураккаб шароитларда
ҳаётий
зарур
кўникмаларни
эгаллаш
ва
улардан
фойдаланишга имкон беради. Турмуш билан, жамият
Do'stlaringiz bilan baham: |