Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

ўртасида 
ўрнатиладиган 
муносабатларни ҳам белгилаб беради. 
Тарбия жараёнининг принциплари педагог олдида турган 
барча тарбиявий вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради. Шу 
ўринда ҳозирги педагогик қарашларда учрайдиган эркин тарбия 
назариясидаги тарбия жараёнини бола табиатидан келиб чиқиб 
йўлга қўйиш зарур, унинг ташаббускорлигини, мустақиллигини 
бўғиб қўймаслик лозим (принциплар бола фаолиятини чегаралаб 
қўяди деган фикрда), деган ғоялар тарбия принципларига бир 
томонлама қараш оқибати эканлигини ёки, умуман булардан 
фойдаланмаслик тавсия этилаётганлигини айтиб ўтиш зарур. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шуни айтиш зарурки, ҳар бир 
жамият ўз олдига шу мамлакат келажагини, уни барча соҳаларини 
ривожлантира оладиган, бошқара оладиган ёш авлодни 
тайёрлашни асосий мақсад қилиб қўяди. 
Шундай экан, ўша мамлакат ёки мазкур жамият ана шу 
ёшларни 
тайёрлаш 
билан 
шуғулланувчи 
муассасалар, 
ташкилотлар (бу ўринда таълим муассасалари)га шу давлат 
тузуми тараққиётидаги ўзига хосликдан келиб чиқиб, келажакда 
ёшларнинг қандай бўлишини белгилаб, маълум буюртма беради. 
Ушбу буюртма бўйича келажак шахс модели фактлари, у 
эгаллаши зарур бўлган дунёқараш, кўникма ва одатларнинг 
лойиҳаси тавсия этилади. 
Демак, буюртмачи таълим муассасалари олдига маълум 
талабларни қўяди, яъни шахс эгаллаши лозим бўлган инсоний 


123 
фазилатлар, одоб, ахлоқ меъёрларини илгари суради. Бу эса ўз 
ўрнида шахс моделини белгилаб берувчи таркибий қисмлар 
қандай бўлишини кўрсатади. Шундай қилиб, таълим-тарбия ўз 
олдига қўядиган мақсадларини ижтимоий буюртма характерига 
кўра мувофиқлаштиришга мажбурдир. Хулоса қилиб айтганда
тарбия жараёни моҳияти билан маълум (ижтимоий буюртма 
талабларидан келиб чиқиб) талаблар асосида амалга оширилиши 
керак, яъни шахс мазкур жамият тараққиётида эгаллаши зарур 
бўлган инсоний сифатларни ўзида мужассамлаштирган бўлмоғи 
лозим. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling