билан боғлиқ ҳолда йўлга қўйилади.
Хулқ регуляторлари (бошқарувчилари). Булардан энг
асосийлари интеллектуал ва эмоционал-иродавий фаоллик
ҳисобланади.
Тарбия жараёни самарадорлиги қанчалик юқори бўлса, у
шахс эҳтиёж-мотивацион соҳасини шунчалик бойитади ва уни
қайта қуради. Унинг интеллектуал-эмоционал иродавий
фаоллигини ривожлантиради.
Тарбия жараёнининг самарадорлиги шахс мотивацион-
амалий фаолиятини ҳаракатга келтира олса, онг ва фаолият
бирлигини таъминлай олсагина юқори бўлади.
Тарбия жараёни натижалари, одатда, бир томонлама
характер касб этмайди. Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ
шакллантириш ва ривожлантириш жараёни сифатида кенг
қамровдаги ҳолатлар билан мураккаблашади:
-
бола шахсига турли-туман, бевосита ва бавосита
таъсирларнинг мавжудлиги (мактаб, оила, кўча, ноформал
гуруҳлар, ахборот воситалари);
-
болаларда олдиндан юзага келган қарашлар, интилиш,
одат, диднинг мавжудлиги;
-
ўқувчи ички ҳолатини ўрганишдаги қийинчилик;
-
бир
хилдаги
педагогик
таъсир
натижаларининг
турличалиги.
IV.
Тарбия жараёнининг диалектикаси ва қонуниятлари
Тарбия жараёни, бошқа жараёнлар каби, диалектик
характерга эга. Бола ўзини ўраб турган борлиқ дунё билан турли
муносабатларга киришади. Реал тарбия жараёнида ушбу ҳолат
тарбиячига ихчам-эгилувчанлик, ҳаракатчанлик, ўзгарувчанлик,
тезкорликни айтиб туради. Ҳеч қайси тарбия тизими доимий эмас,
чунки бола турли ижтимоий муносабатларга, алоқаларга киришар
экан, ўзи ҳам ўзгариб боради, тарбия жараёнининг ижтимоий
функцияси ҳам ортиб ва мураккаблашиб боради, шу билан бирга
ривожланишда бўлган ёш авлодга талаблар ҳам ортиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |