Моҳият
фалсафий
категория
сифатида
нарса,
предметнинг маъносини (мазмунини) ифодалайди ва у ўз-
ўзидан бошқа нарса, предметлардан фарқланади. Моҳият
мавжуд ҳодиса, нарса, предметлар ривожланишининг асосий
белгилари
ва
йўналишини
аниқлайди,
ички
муносабатларининг
чуқур
боғлиқлик
томонларини
ифодалайди.
Тарбия
жараёни
асосида
шахс
шаклланишининг
ижтимоий мақсадлари билан боғлиқ ҳолда тарбиячи ва
тарбияланувчининг
ўзаро
алоқасини
таъминлайдиган
тарбиявий муносабатлар тизими ётади.
Демак, ўқувчи педагог билан онгли равишда ўзаро алоқада
бўлар экан, у ҳолда тарбиявий муносабатлар хар доим субъектив-
объектив характер касб этади.
Шундай қилиб, тарбия жараёнининг моҳияти шундан
иборатки, ташқи объектив бойлик ички бойлик бўлиб қолади,
инсон онги соҳасига ўтади, кейинчалик у ҳулқ ва фаолият
натижасига айланади. Бу ўринда ривожланиш шароитлари
ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди, балки ушбу шароитда
инсоннинг ўрни, унга шахснинг муносабати ва ундаги
фаолият характери ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Тарбия жараёни ўзининг табиатига кўра кўп факторли
характер касб этади. Бу дегани шахс мактаб, оила, жамоатчилик,
ишлаб чиқариш жамоалари ва турли воситалар таъсири остида
шаклланади.
Тарбия жараёни ва унга таъсир этувчи омиллар,
фаоллик, эҳтиёж, интеллектуал ва ҳиссий бойликлар,
фаолият, одатлар, муомала ва муносабат ўзаро бир-бирлари
120
Do'stlaringiz bilan baham: |