Тақризчилар: доцентлар Н


бир ёш даврининг ўсиш динамикаси орқасидан тарбия


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

бир ёш даврининг ўсиш динамикаси орқасидан тарбия 
жараёни соя каби эргашиб бориши керак дегани эмас, балки 
бола имкониятларини ўрганиш асосида унинг келажак 
тараққиётини 
назарда 
тутиб, 
қатъий 
ўстирувчи, 
ривожлантирувчи, ички имкониятларни рўёбга чиқаришга 
ёрдам берувчи изчил, қатъий талабларни қўйиб бормоқ 
керак. 
Мазкур принцип, шунингдек, шахснинг тарбияланганлик 
даражасини, ижтимоий етуклик даражасини ўрганишни ҳам 


129 
тақозо этади. Ушбу даража кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, 
буларнинг 
ичида 
энг 
муҳими 
ижтимоий 
алоқа 
ва 
муносабатлардир. 
Тарбия 
жараёнида 
бундай 
муносабатларнинг турли ёшдаги болаларга ўзига хос таъсири 
назарда тутилиши керак. 
Тарбиячи бола шахсининг 
ривожланишини унинг жамият билан ўзаро алоқаси 
жараёнида ўргана бориб, боланинг идеали, қизиқиши, 
эҳтиёжи, интилишини ҳам ҳисобга олиши зарур. 
Қўйилаётган талаблар шахс имкониятларидан орқада 
қолса ёки ортиб кетса ҳам тарбиявий ишлар самарадорлиги 
яхши бўлмайди. Айниқса, тарбия жараёнида кичик ёшдан ўсмир 
ёшига, ўсмир ёшидан катта ёшга ўтиш жараёнини ҳисобга 
олмаслик, бу даврлардаги ўзига хосликни назарда тутмаслик ҳам 
натижанинг паст бўлишига олиб келади. 
Шунингдек, болаларнинг олий нерв системаси фаолияти
жисмоний, маънавий, ақлий ўзига хослиги, қизиқишларининг, 
характерларининг 
турличалигини 
ҳисобга 
олиш 
тарбия 
самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
23-
боб. ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИ 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling