Тақризчилар: доцентлар Н


Педагогик кенгаш мактаб директори қошидаги маслаҳат


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Педагогик кенгаш мактаб директори қошидаги маслаҳат 
органи бўлиб, мактабнинг ўқув-тарбия ишларини муҳокама 
қилиш 
учун 
тузилади. 
Педагоглар 
кенгаши 
мактаб 
раҳбарларининг мактаб олдида турган вазифаларини амалга 
оширишга ёрдам берадиган ташкилотдир. 
Педагоглар 
кенгаши 
мактабда 
мустаҳкам 
бириккан 
педагоглар жамоасини яратишга, мактаб ишида ягона бир услуб
бир хил таълим тарбиявий талабларни ишлаб чиқишга ёрдам 
беради. 
Педагоглар 
кенгаши 
ўз 
ишини 
мактаб 
директори 
раҳбарлигида касаба уюшмаси, ота-оналар қўмитаси билан бирга 
олиб боради. 
Педагоглар кенгашига мактаб директори, ўқув, маънавият ва 
маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, тарбиячилар, 
барча ўқитувчилар, кутубхоначи, мактаб врачи, «Камолот» ёшлар 
ташкилотининг раҳбари ва ота-оналар қўмитасининг раиси аъзо 
бўлиб киради. 
Педагоглар кенгашининг котиблигига ўқитувчилардан бири 
бутун ўқув йилига сайлаб қўйилади. 
Кенгаш мажлислари директор томонидан ҳар ойда камида 
бир марта чақирилади. Зарур бўлганда директор педагогик 
кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини чақиришга ҳақлидир. 


201 
Педагогик кенгашнинг қарори педагогик кенгаш аъзоларининг 
учдан икки қисми қатнашгандагина қонуний ҳисобланади. Овозлар 
тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади. 
Педагогик кенгаш аъзоларининг ҳуқуқ ва вазифалари. 
Педагогик кенгашнинг ҳамма аъзолари ҳал қилувчи овозга 
эгадирлар. Ҳар бир кенгаш аъзоси мактабнинг таълим-тарбия 
ишларини яхшилашга қаратилган масалаларни ўз ташаббуси 
билан педагогик кенгаш муҳокамасига қўя олади. Педагогик 
кенгаш қарори директор томонидан тасдиқланади ва у ҳамма 
аъзолар учун мажбурийдир. 
Педагогик кенгаш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими 
низомига мувофиқ мактабнинг фаолиятига тааллуқли жуда кўплаб 
муҳим масалалар билан шуғулланади. Педагогик кенгашнинг иши 
бир йилга ёки ярим йилга мўлжаллаб режалаштирилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling