Тақризчилар: доцентлар Н


III. Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

III. Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш 
 
Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури”нинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб, 
мактаб ва ўқитувчиларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши 
тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш, ўқувчиларга 
таълим ва тарбия бериш ишларини яхшилашда, янги педагогик 
технологияни ривожлантириш ва ижодий қўллашда катта 
аҳамиятга эга. Энг яхши тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва 
тарғиб этиш «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 
ислоҳ қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар»да (Тошкент, 1998 йил, 
1-
қисм), «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
таълим тўғрисидаги қарорлари»да ўз аксини топган. Педагоглар 
тажрибасини ўрганиш ва ёйиш ҳозирги куннинг энг муҳим 
вазифаларидан бирига айланди. Шу сабабли ўқитувчилар ва халқ 
таълими соҳасида ишловчи бошқа ходимларнинг бу масалани 
тўла тушуниб олиши, назарий жиҳатдан англаши, барча 
кўринишдаги мактаб ва ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини 
ўрганиш ва умумлаштириш ишини тўғри уюштириш йўлларини 
белгилаш талаблари тамомила қонуний бир воқеликдир. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, айрим ўқитувчилар ва халқ 
таълими соҳасида ишловчи ходимлар илғор тажрибани 
ўрганишни, ноанъанавий дарсларни уюштиришни ҳалигача 
нотўғри тушуниб келмоқдалар. 


203 
Илғор педагогик тажрибаларни ўрганишнинг мақсад ва 
объектлари 
 
Тажрибани ўрганиш ва умумлаштиришга киришишдан аввал 
бу ишдан кузатилган мақсадни аниқ - равшан билиб олиб ва 
нималарни 
ўрганиш 
кераклигини 
белгилаб 
чиқиш 
ва 
қуйидагиларга амал қилиш керак: Илғор педагогларнинг ижодий 
ишини ўрганиш жуда муҳимдир. Уларнинг амалда синалган 
қимматли методлари ва усулларидан «Кадрлар тайёрлашнинг 
миллий дастури»ни рўёбга чиқаришда, асосий муаммоларни ҳал 
қилишда ва услубий кўрсатмалар ва маслаҳатлар беришда 
фойдаланиш зарур.
Адабиёт, она тили, тарих, биология дарсларида ва бошқа 
фанларни ўқитишда, ўқувчиларни ғоявий-сиёсий жиҳатдан 
тарбиялашда ҳосил қилинган илғор тажрибаларни умумий ўрта 
таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 
қўллаш жуда муҳимдир. Биринчи синф болаларига савод 
ўргатишда аналитик товуш методини қўллаб яхши натижаларга 
эришаётган ва бошланғич синфларда болаларда ўқиш, чиройли 
ёзишни намунали тарзда мустаҳкамлаётган моҳир педагогларни 
аниқлаб, уларнинг тажрибаларини ўрганишга алоҳида эътибор 
бериш керак. Энг яхши тажрибаларни ўрганишда маълум бир 
ўқитувчининг бутун иш тартиби, яъни дарсларга тайёрланишини, 
янги билимларни ўқувчиларга сифатли етказиш усулларини
синфни қай даражада фаоллаштира олаётганлиги, болаларнинг 
билимларини қай даражада мустаҳкамлаш усулларини, ўтилган 
дарсларни такрорлаш методлари ва ҳоказоларни ёритиш 
муҳимдир. Педагог фаолиятидаги болаларнинг мустақил билиш 
жараёнини ўзига хос йўлга қўйиш тажрибаларини ўрганишга 
алоҳида эътибор қаратиш зарур. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling