Тақризчилар: доцентлар Н


- боб. ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ ТАРБИЯНИНГ ШАКЛ ВА


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

12-
боб. ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ ТАРБИЯНИНГ ШАКЛ ВА 
УСЛУБЛАРИ ҲАҚИДА 
I. 
Юсуф Хос Ҳожибнинг ҳаёти ва фаолияти 
 
Жамиятимизда 
маънавий 
покланиш 
ва 
ахлоқий 
соғломлашиш 
жараёни 
бораётган 
ҳозирги 
шароитда 
ўтмишимизни, 
унутилаётган 
қадриятларимизни 
тиклаш, 


51 
ўтмишдаги буюк шахслар ижодини ўрганиш ҳозирги кунда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Шу нуқтаи назардан, мутафаккирларимиз ал-Хоразмий, Абу 
Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Умар Ҳайём, Абу Али Ибн 
Сино, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқаларнинг ҳаёти ва ижодий 
фаолиятларини ўрганиш, атрофлича таҳлил этиш ҳамда улар 
ижодидан таълим-тарбия жараёнида унумли фойдаланиш 
имкониятларини очиб бериш зарурияти келиб чиқди. 
Араб истилоси тўрт аср мобайнида жуда катта ҳудудни 
қамраб олди. X асрга келиб бутун Турк хоқонлиги ҳам амалда 
уларга тобе эди. Аммо бу ҳукмронлик босиб олинган халқлар 
маданиятини тамомила қуритиб юбормади. Аксинча, Шарқда 
ҳозирги замон Европа олимлари «Ислом маданияти» деб 
номлаган бир маданият юзага келдики, унинг таркиби араб, форс 
ҳамда туркий қатламлардан иборат эди. 
Юсуф Хос Ҳожиб мана шу даврда яшаб, ижод этди. 
Ўз даврининг қомусий илмига эга бўлган йирик олим Юсуф 
Хос Ҳожиб 1019 йилда ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳри 
яқинида бўлган қадимги Оқпишин, Болосоғунда дунёга келди. 
Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилнинг маданий ҳаётда тутган ўрнини 
кўтариш учун астойдил курашди, ўз асарларини туркий (эски ўзбек 
ва уйғур) тилда яратди. 
Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг машҳур асари - «Қутадғу билиг»ни 
Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатди ва ўша вақтда 
Қорахонийлар ҳукмдори бўлган Тавғач Бўғрохонга тақдим қилди. 
Бўғрохон достон муаллифини тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» 
(Мукаррам, эшик оғаси) унвонини берди. Шундан сўнг у Юсуф Хос 
Ҳожиб номи билан шуҳрат қозонди. 
Юсуф Хос Ҳожиб оламни Тўрт унсур (элемент)дан - ўт, сув, 
ҳаво, тупроқдан иборат деган фикрни ҳимоя қилади. Давлат ва 
ҳокимият, ҳукмдорлар ва уларнинг вазифалари, турли ижтимоий 
табақалар ва уларнинг аҳволи ҳақида ўзига хос фикрларни баён 
қилади. Масалан, унинг фикрича, бек худонинг хоҳиши билан 
беклиқ мансабга эришган кишидир. Худо бирор кишини бек 
қилмоқчи бўлса, аввал унга беклик сифатлари ва фазилатларини 
ато қилади. «Бек давлат ишлари билан ўз вақтида шуғулланиши, 
майхўрлик ва турли фисқу фасодларга берилмаслиги керак», 
дейди. 
Юсуф Хос Ҳожиб ҳунармандлар ҳақида сўзлар экан: «Улар 
жуда зарур кишилардир. Темирчи, тикувчи, этикчи, сувчи, эгарчи, 


52 
тошчи, ўқчи, камончиларнинг фойдаси катта. Уларни санаб бериб 
сўзим узайиб кетди. Бу дунёда улар яхшилик келтирадилар», 
дейди. 
Юсуф Хос Ҳожиб илм-маърифатни тарғиб қилишга, уни 
эгаллашга катта аҳамият беради. Шоир, олимларни улуғлайди, 
давлат бошлиқларини улардан таълим олишга ва уларнинг 
маслаҳатлари билан иш олиб боришга даъват этади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling