Тақризчилар: доцентлар Н


Умумий дидактика мураккаб назарий ва амалий


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Умумий дидактика мураккаб назарий ва амалий 
муаммоларни ҳал этади ҳамда ўқитиш жараёнининг 
қонуниятларини очиб беради, таълимнинг мазмунини 
белгилайди, самарали ўқитиш методлари ва уларни йўлга 
қўйиш шаклларини ишлаб чиқади, ҳозирги замон техника 
воситаларидан таълим жараёнида унумли фойдаланиш ва 
бошқа масалаларни ҳал этишни мақсад қилиб қўяди. 
Турли 
ижтимоий-иқтисодий 
босқичларда 
ўқитишнинг 
вазифалари ва характерига нисбатан ўзига хос қарашлар юзага 
келган. Бу эса мавжуд жамиятга хос бўлган маълум ўқув 
жараёнининг типлари юзага келишига сабаб бўлди. 
Масалан: а) догматик типи; 
б) тушунтирувчи типи; 
в) тадқиқот-муаммоли типи. 
Ўқув жараёнининг догматик типи - қуруқ ёдлаш характерига 
эга. 
Тушунтириш типи. Ўқувчи, аввало, материални тушунсин
кейин ёдлаб олсин. Ўқув жараёнининг такомиллашган бу типи 
билимларни эгаллашда догматизмнинг йўқотилишига сабабчи 
бўлди. Ўтган асрнинг 30-50-йилларида бизнинг мактабларга ўқув 
жараёни тушунтирувчи ўқитиш типи мустаҳкам кириб борди. Лекин 
бу типнинг ҳам ўзига хос камчиликлари бор эди. Ҳозирги 
шароитда ҳар бир одамнинг меҳнати ижодий характер касб этиб 
бораётгани сабабли ўқитишнинг тушунтирувчи типида эгалланган 
билимлар камлик қилар эди. Шунинг учун ҳам кейинчалик 
умумтаълим мактабларида ўқитишнинг тадқиқот-муаммоли типи 
кенг жорий этиб борилмоқда. 
Муаммоли ўқитиш ўқувчиларда билиш жараёнини мустақил 
ва ижодий, изланадиган тарзда йўлга қўйишни тақозо этади. 
Умуман олиб қаралганда, таълим жараёнининг асосий 
мақсади ёш авлодни илмий билимлар, ҳаётий зарур кўникма ва 
малакалар билан қуроллантириш экан, аввало, биз ана шу 
тушунчаларнинг ўзини англаб етишимиз зарур бўлади. 
Илмий 
билимларни 
эгаллаш 
муайян 
далилларни, 


62 
турмушдаги 
предметлараро 
ўзаро 
боғланишларни, 
бири 
иккинчисини тақозо этишини идрок этиш, фахмлаш, уларни 
изоҳлай олиш, мустаҳкам ўзлаштира олиш ва хулосалар чиқара 
олиш демакдир. 
Кўникма меҳнат қилиш йўллари ва усулларини билиб олиш
ўз билимларини амалда қўллай олиш демакдир. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling