58
Бешинчи сифат: Исломга тааллуқли
ишларни барча
ишлардан устун қўйиш.
Олтинчи сифат: Барча сўзларда доим ҳақиқатгўйликка амал
қилиш.
Еттинчи сифат: Ваъда бериб, вафо қилиш.
Саккизинчи сифат: Ўзини доимо Аллоҳнинг
ердаги мулки
посбони деб билиш, унинг измисиз бошқага зиён етказмаслик.
Тўкқизинчи
сифат:
Шариат
ишларида
пайғамбар
ҳадисларига амал қилиш.
Ўнинчи сифат: Инсоф байроғини баланд кўтариш ва
илм
тарқатишни инсон буюклигининг асосий замини деб билиш.
Шундай қилиб, Амир Темурнинг ўзи амал қилган
сифатлари
умуминсоний қадриятлар асосига қурилганлиги билан алоҳида
аҳамият касб этади. Бу ўгитлар халқларнинг бир мақсад сари
бирлаштирган, муваффақиятларга эриштирган, сеҳрли тарбиявий
кучга эга бўлган дурдона педагогикадир.
III.
Амир Темур ўгитлари ва уларнинг тарбиявий аҳамияти
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Амир Темур ўгитларини
унинг моҳияти ва вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиб
ўрганиш мақсадга мувофиқдир:
1. Дин ва шариат.
2. Давлат ва уни идора этиш.
3. Кенгаш ўтказиш.
4. Подшо ва вазирлар.
Амир Темурнинг ахлоқ ва одоб ҳақидаги фикрларига
қуйидагилар киради:
• Адолат ва адолатсизлик.
• Сўз ва илмнинг бирлиги.
• Дўст ва душманлик.
• Ботирлик ва қўрқоқлик.
• Сўз ва ширинсуҳанлик.
4 ёшлигида Шайх Хўжа Зайниддин Абу Бакрни «авлиё ота»
деб билган.
Аллоҳнинг изни, пири Саид Бараканинг дуои фотиҳалари
билан «Мовароуннаҳрнинг амири» деб эълон қилинган. (1369 йил,
8 апрелда)
Унинг буюк хизматлари:
1.
Марказлашган йирик давлатга асос солди.
2.
Қатор мамлакатларни
- мустамлакачиликдан озод
59
қилди (Россиянинг мўғуллар асоратидан қутилишини 300
йилга тезлаштирди).
3.
Туркистонни
илм-фан
ва
маданият,
ҳунармандчилик
ривожланган илғор мамлакатга айлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: