Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Илмий билимлар ўзида фактлар, тушунчалар, қонун ва 
қоидалар, назариялар, дунёни умумлаштирувчи манбаларни 
ифодалайди. 
Махсус кўникма ва малакалар фақат шу ўқув предметига 
хос бўлган сифатларни ўз ичига олади. 
Масалан, физика ёки химия учун масалалар ечиш
лаборатория тажрибаларини ўтказиш, намойиш этиш, тадқиқот 
ишлари олиб бориш. 
Тарбиявий 
вазифа. 
Ўқитиш 
жараёни 
таълимий 
вазифаларни ҳал эта бориб, охир оқибатда у тарбиявий 
вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган бўлиши керак. 
Жумладан, ўқувчиларда билиш натижасида ҳосил бўлган илмий 
дунёқараш ахлоқий, меҳнат, эстетик, маънавий қарашлар, ишонч, 
эътиқод, жамиятда ҳулқ ва фаолият бирлигини таъминлаш, 
идеаллар, 
муносабатлар, 
эҳтиёжлар 
ва 
бошқа 
шу каби сифатларнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Албатта, 
шахс сифатларининг шаклланиши ахлоқий талаблар, меъёр ва 
қоидаларни ўзлаштирмасдан туриб ўз-ўзича юзага келмайди. 
Ўқитишнинг ривожланишга таъсири. Ўқитиш ва тарбия 
шахснинг ривожланишини таъминлайди. Ҳаётнинг кўрсатишича, 
ўқитишнинг ривожлантирувчи вазифаси агар ўқитиш жараёни 
махсус йўналишга эга бўлса ва ўқувчининг сенсор тарзда идрок 
этиш, ҳаракат, интеллектуал, иродавий, эмоционал мотивларни 
ривожлантиришга йўналтирилган фаолият кўринишларида амалга 
оширилса, (ривожланувчи таълим) самарали натижа беради. 
Ривожлантирувчи таълим ўқувчида билим ва махсус 
кўникмаларни шакллантирибгина қолмай, балки, у 
ўқувчиларнинг умумий ривожланишига ҳам алоҳида таъсир 
этади. 
Бу 
муаммо 
ечимига 
Л.В.Заньков, 
Н.А.Менчинская, 
Д.Б.Эльконин, В.В.Давидов, М.А.Данилов, М.Н.Скаткин ва бошқа 
олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бу соҳада Л.В.Заньков 
илгари сурган ғоя алоҳида диққатга сазовор. Ўқитиш жараёнида 
тафаккурни тезкор ривожлантириш учун ўқитишни юқори 
мураккаблик даражасида йўлга қўйиш керак. Бундай ўқитиш 
ўқувчиларни ўз ўқув фаолиятини англаб етишга ўргатади. 
Масалан, боланинг нутқ фаолиятини ривожлантиришда нутқнинг 
бойлиги ва тилнинг ривожланганлиги, аниқ ва тиниқ гапириш, 
фикрни содда қилиб етказиш, гапиришда изчиллик, системалилик, 


67 
мантиқий боғлиқликка эътибор бериш ва бошқа сифатларнинг 
ривожланганлиги боланинг кейинчалик интеллектуал ва умумий 
ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Бу эса унинг жамиятдаги 
ўрнини топишида ҳам қимматлидир. 
Сенсор 
хусусиятлар: 
кузатувчанлик 
(кўра 
билиш), 
эшитувчанлик (эшита билиш), таъм билиш орқали англаб етиш ва 
булар орқали энг муҳимларини ажратиб олиш демакдир. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling