Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ 
 
I. 
Шарқ уйғониш даври ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар 
Араб халифалигида юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, 
ягона ислом динининг таркиб топиши маданий, маънавий ҳаётга 
ҳам таъсир этди. Унда катта кўтаринкилик руҳини пайдо қилди. Бу 
кўтаринкилик бутун Араб халифалигини, Яқин ва Ўрта Шарқни 
қамраб олганлиги учун «Шарқ уйғониш даври» деб аталади. Бу 
жараён IX асрдан бошланиб XV-XVI асргача давом этди. 
Халифа Хорун Ар-Рашид (786-833 й.) ва унинг ўғли Маъмун 
даврида Бағдодда «Байтул ҳикма» («Донишмандлик уйи», ҳозирги 


49 
академия маъносида) ташкил этилади. Ушбу академия илм 
соҳиблари тўпланган марказга айланди. Бу илм маскани 
Мовароуннаҳр ва Хуросондаги олимларнинг ижодига ҳам катта 
таъсир ўтказди. Халифа ўша даврдаги ал-Хоразмий, ал-Хутталий, 
ал-Жавҳарий, ал-Фарғоний, ал-Марвадий каби олимларимизни 
Бағдодга тўплаб, уларга ҳомийлик қилган. 
Янгича шароит, маданий, маънавий турмушдаги ўзгаришлар 
Шарқ ва Ғарбнинг ҳаётида янги жараёнларнинг ўсишига ўз 
таъсирини кўрсатди. 
X асрдан бошлаб Мовароуннаҳр ва Хуросонда мустақил 
феодал давлатлар - Тохирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, 
Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатларининг пайдо 
бўлиши ҳам маданий ҳаётнинг янада равнақ топишига олиб келди. 
Бу даврга келиб араб тили илмий ва алоқа тили бўлиб қолди. Ўша 
даврда Бухорода катта китоб бозори бўлган. Бундай жойларда 
илм аҳли учрашиб, илмий баҳс ўтказиб турган. Худди шу бозорда 
Ибн Сино Арастунинг «Метафизика» асарига Фаробий томонидан 
ёзилган шарҳларни сотиб олган. 
Сомонийлар даврига келиб Рудакий, ал-Хоразмий, Фарғоний, 
Фаробий, Беруний, Ибн Синолар яшаб ижод этганлар. 

асрнинг 2-ярмида қорахонийлар давлатининг таркиб 
топиши, туркий адабий тилнинг юзага келиши Юсуф Хос Ҳожиб, 
Маҳмуд Қошғарий каби мутафаккирларнинг машҳур асарларида 
ўз ифодасини топган. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling