43
тарбиялашда муҳим манбадир.
10-
боб. ҲАДИС ИЛМИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ.
ИМОМ ИСМОИЛ АЛ-БУХОРИЙ ВА ИМОМ АТ-
ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИДАГИ
ХИЗМАТЛАРИ
I.
Ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва унинг аҳамияти
Ислом дини таълимотида Қуръони Каримдан кейинги асосий
манба ҳадислардир.
Ҳадис илмига VIII асрнинг 2-ярмидан бошлаб мўътабар
шахслар тартиб берганлар. Улардан биринчиси Муҳаммад
пайғамбар ҳадисларини ёд олиб юрган ҳазрати
Абу Хурайра
бўлиб, ҳадисга тартиб беришнинг бошида Умар ибн Абдулазиз
(халифа) турган эди.
Ҳадисларни биринчи бўлиб ёзиб борганлар:
Рабез бин
Сабеҳ, Саид ибн Абу Аруба,
Молик бин Анас, Абдулмалик бин
Журайж Маккий, ал-Авзоий Шоший, Суфиён Саврий Куфий ва
бошқалар эди.
VIII-XI
асрлар ораси ҳадис илми учун «олтин давр»
ҳисобланади. Бу даврда сохта ва тўғри ҳадисларни – тадқиқ
этишга киришилади. Ана шу тарзда ҳадис илми ривожланади.
Ислом дунёсида энг нуфузли манбалар
деб саналган олтита
ишончли тўплам (Ас-саҳиҳ ас-ситта)ни яратган муҳаддислар ҳам
ватандошларимиз бўлиб, улар:
1.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий
(810-870
й.);
2.
Имом Муслим ибн ал-Хажжа (819-874 й.);
3.
Имом Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (824-892 й.);
4.
Имом Абу Довуд Сулаймон Сажистоний (817-880 й.);
5.
Имом Аҳмад ан-Насоий (830-915 й.);
6.
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад
ибн Язид ибн Можжа
(824-886
й.) каби алломалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: