Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Учинчи битик 717-718 йилларда Тўнюқуқ ҳаётлигида унга 
атаб ёзилган. Унинг инсоний фазилатлари таърифланган. 
IV. 
«Ирқ битиги» (Таъбирнома) ва ундаги ахлоқий талаблар 
«Ирқ битиги» (Таъбирнома) XIX аср охирида Шарқий 
Туркистоннинг Дунхуан деган жойидан топилган. Ушбу ёднома 
ҳақида Н.Раҳмонов томонидан тузилган «Қадимий ҳикматлар» 
китобидаги манбаларга қараб мулоҳаза юритамиз. Асар 100 
бетдан иборат бўлиб, моний жамоасидаги Исиг Сангун ва Ите Чуқ 
исмли икки бола учун битилган. Бу битикда нима яхшию, нима 
ёмонлиги ҳикоя қилинади, унинг замирида ахлоқий талаблар 
ётади ҳамда бу талаблар қушлар ва ҳайвонлар образи орқали акс 
эттирилади: Воқеалар туш таъбири тарзида баён қилинган. 
9-
боб. ИСЛОМ ДИНИ ҒОЯЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯГА 
ТАЪСИРИ 
I.
Ушбу мавзуни ўрганишнинг аҳамияти 
VII 
аср бошларида ислом ғоясига асосланган Араб ха- 
лифалиги ташкил топиб, бу давлат ўз мавқеини мустаҳкам- 
лаш учун бошқа мамлакатларни ҳам забт эта бошлади. Бу- 
тун Арабистон ярим ороли, Эрон, Кавказ орти, Сурия, Ши- 
молий Африка, Жанубий Испания халифаликнинг таркиби- 
га киритилди. VII аср ўрталарида Араб халифалиги Мова- 
роуннаҳрга ҳам ҳужум қилиш режасини туза бошлади. Бу 
борада биринчи юриш 651 йилда Убайдуллоҳ ибн Зиёд бош- 
чилигида амалга оширилди. 676 йили эса Саид ибн Усмон 
раҳбарлигида Бухоро, Сўғдиёна, Кеш, Насаф шаҳарларига 
ҳужум қилинди. 
Араб истилочиларининг навбатдаги юриши Хуросон ҳокими 
Қутайба ибн Муслим томонидан амалга оширилди. У 706 йилда 


41 
Зарафшон водийсига юриш бошлаб, Пойкент, Бухоро, Самарқанд, 
Сўғд, Фарғона шаҳарларини қўлга киритди, Қутайбанинг 
истилочилик юриши, у 715 йилда араб қўзғолончилари томонидан 
ўддирилгач, тўхтади. 
VIII 
асрга келиб араблар Мовароуннаҳрни тўла забт этишга 
эришдилар. 
Босиб олинган жойларда халқларни ислом динига киритиш 
осон бўлмади. Тарихчи ат-Табарийнинг «Ат-Табарий тарихи»
Наршахийнинг «Бухоро тарихи» ва бошқа тарихий асарларда 
келтирилишича, исломлаштириш бир неча йилга чўзилган. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling