Тақризчилар: доцентлар Н


IV. «Авесто» энг қадимги ёзма маърифий ёдгорлик сифатида


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

 
IV. «Авесто» энг қадимги ёзма маърифий ёдгорлик сифатида 
Эрамиздан олдинги мингинчи йилларнинг ўрталарида энг 
қадимги аждодларимиз томонидан қаҳрамонлик мазмунида жуда 
кўплаб афсона, ривоятлар айтилган бўлиб, улар зардуштийлик 
динининг муқаддас китоби - «Авесто»га киритилган. «Авесто»нинг 
ўзи ким томонидан яратилгани тўғрисида турли тахминлар 
мавжуд. Жумладан, шарқшунос олим Е.Э.Бертельснинг фикрича, 
1278 йилда Райд-Зардушт ибн Баҳром ибн Пажду деган киши 
томонидан ёзилган «Зардуштнома» достонида «Авесто» китоби 
Авесто ва Зендани Зардушт дунёга келтиргани, унинг туғилиши ва 
кейинги ҳаёти ҳақидаги китоб эканлиги баён этилади. 
Маълумотларга қараганда, “Авесто” эрамиздан аввалга VII 
асрнинг охири ва VII асрнинг бошларида яратилган бўлиб, тўлиқ 
китоб шаклида эрамиздан аввалги I асрда шаклланган. Ушбу 
китобда инсон шахсининг такомилига оид маърифий фикрларнинг 
маълум бир тизими ифодаланган. Ҳатто уни табиий, илмий, 
маърифий фикрлар тўпланган дастлабки педагогик асар дейиш 
мумкин. 
Китоб 1200 бобдан иборат бўлиб, 12 минг ошланган мол 
терисига олтин ҳарфлар билан битилган, дейилади. Ушбу китоб 
Искандар истилосигача Истахр шаҳрида сақланган. Кейинчалик 
Искандар ушбу китобни Юнонистонга олиб кетиб, керакли жойини 
олиб қолганини ёқиб юборган. 
Зардушт - «Сариқ тўн эгаси», деган маънони билдиради. 
Ушбу китоб бизга 2 нусхада етиб келган: 
Биринчиси: Дуолар тўпламидан иборат бўлиб, «Вендедат 
седе», яъни «Пок Вендедат» деб аталади. Бу китобга «Ясна»лар, 
«Висперад» ҳам киритилиб, яхлит тарзда шаклланган. 
Иккинчиси: 
Биринчиси 
каби 
«Вендедат», 
«Ясна» 
«Висперад»лар қатори уларнинг изоҳли таржимаси - «Занд” 
киритилган. 


37 
«Авесто» иккинчи вариантига кўра қуйидаги қисмлардан 
иборат: 
1. «Вендедат». 
У 22 бобдан иборат бўлиб, асосан, 
Ахурамазда билан Зардуштранинг савол-жавоблари шаклида 
ёзилган. Бу боб ёмон руҳлар - девларни енгиш воқеалари, 
гуноҳлардан пок бўлиш қоидалари ва мифологик унсурларни ўз 
ичига олади. 
2. «Висперад” 24 бобдан иборат. Бутун борлиқ Оллоҳники. 
Ибодат йўсинларидан иборат. 
3. «Ясна» 72 бобдан иборат бўлиб, диний ибодатлар 
пайтида, қурбонлик маросимида айтиладиган қўшиқлар, худолар 
мадҳи ва бошқалардан иборат. 
4. «Яштлар». У зардуштийлик маъбудаларини мадҳ этувчи 22 
қўшиқни ўз ичига олади. 
5. Кичик Авесто Қуёш, Ой, Ардвисура, Олов ва бошқа 
худо ҳамда маъбудлар шарафига йиғилган кичик ибодат 
матнларидан иборат. 
Демак, “Авесто» зардуштийлик динининг муқаддас китоби 
бўлиб, унинг илк саҳифалари Зардушт томонидан милоддан 
аввалги 529-548 йиллар орасида Амударё соҳилларида 
яратилган. Кейинчалик Жанубий Эрон оташпарастлик динининг 
уламо-коҳинлари томонидан тўлдирилиб, такомиллаштирилган. 
Зардушт таълимоти тобора халққа кучлироқ таъсир 
ўтказаётганини сезган муҳолифлар унга қарши курашга 
киришадилар. Ҳаёти хавф остида қолган Зардушт бир гуруҳ 
тарафдорлари билан Хоразмдан Эронга қочиб ўтади ва ўша ерда 
ўз таълимотини узил-кесил шакллантиради. 
Зардушт шоҳ Гуштаспнинг вазири Фарашаштранинг қизи 
Хавовига уйланади ва ундан Иставатра, Урвататнара, Хваречитра 
исмли уч ўғил ва Френи, Грити, Поригиста исмли уч қиз кўради. 
У ягона худо Ахурамаздани кашф этади ва якка худо ғоясини 
илгари суради. 
Фирдавсий ва Беруний тасвирича, Зардушт биринчи бўлиб ўз 
динини Эрон шоҳи Виштаспга асослаб кўрсатиб, унинг 
эътиборини қозонади. Шаҳристонхоннинг «Эрон” китобида 
Виштасп фармонига кўра Зардушт 1200 бобдан иборат панднома, 
«Авесто»ни олтин тахтачаларга ёзиб, шоҳнинг оташкадасига 
топширган, дейилади. 
Виштасп ўз укаси Аржаспни енггач, Эрону Турон ягона 
зардуштийлик динига бўйсунади. Сўнг Зардушт хоҳиши ва 


38 
Виштасп фармонига кўра барча шаҳарларда оташкада - 
ибодатхоналар қурилади. Уларнинг энг каттаси Балхда эди. 
Зардушт 77 ёшида ўзининг душмани, кўпхудолик тарафдори 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling