Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

доялари» номини берган. Тажрибали педагог тайёр маълумот 
берибгина қолмасдан, шунингдек ўқувчининг миясида фикр 
туғилишига ёрдамлашиши ҳам керак. Демак, педагог меҳнатининг 
моҳияти - бу инсон шаклланишига ҳамроҳ бўладиган барча 
жараёнларни бошқаришдир. 
Республикамиз мустақиллиги эълон қилинган сана - 1991 йил 
31 август халқимиз ҳаётида улуғвор воқеалардан ҳисобланади. 
Энди халқимиз ўзининг бой тарихи, маданияти, урф-одатларини 
ўрганиш, тарғиб қилиш, ўзлигини таниш имкониятига эга бўлди. Бу 
воқеадан сўнг кўп сонли ўқитувчилар жамоалари олдига Ватан 
равнақи учун ҳормай-толмай хизмат қила оладиган, буюк Ватан 
йўлида ўз жонини ҳам аямайдиган ёшларни тарбиялаш вазифаси 
кўндаланг қўйилди. 
Бу вазифани адо этишда бошланғич синф ўқитувчилари 
алоҳида мавқега эга. Зеро, мактабга илк бор қадам кўйган бола 
дунёнинг, 
ҳаётнинг 
қонун-қоидаларини, 
сир-асрорларини 
ўқитувчидан ўрганади. Агар ўқитувчи болани чуқур билимли, 
эътиқодли, маданиятли қилиб тарбияламоқчи бўлса, шу 
фазилатлар ўзида мужассамланган бўлмоғи зарур. Бирор 
касбнинг ҳақиқий устаси бўлиш учун кишида табиий қобилият, 
маълум жисмоний ва руҳий хислатлар, албатта, бўлиши зарур. 
Ўзбекистон Республикаси олий таълим концепциясида 
мутахассис 
вазифалари 
қуйидагича 
белгиланган: 
«...мутахассис ўз фаолияти, соҳасидан қатъи назар, ижодий 
жамоаларда ишлай олиш қобилиятига, менежмент ва 
маркетинг соҳаларида тайёргарликка эга бўлиши, янги 
технологияларни жорий этишнинг хўжалик, ижтимоий ва 
маданий жиҳатларини аниқ тасаввур қила олиши керак». 


12 
Ушбу фикрлар ўқитувчиларга ҳам бевосита тааллуқли. Чунки 
жамиятимизда содир бўлаётган туб ўзгаришлар, нафақат 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling