касбий билимларни, балки иқтисодий, ҳуқуқий, техникавий
билимлардан хабардор бўлишни ҳам тақозо этмоқда.
2-
боб. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ БАҲС МАВЗУСИ ВА
УНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ
1. Педагогика инсон тарбияси ҳақида баҳс юритувчи фан
эканлиги. Унинг асосий вазифалари
Баркамол авлод - юксак умумий ва касб-хунар
маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-
сиёсий ҳаётда мўлжални мустақил равишда тўғри ола билиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш
ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлоди ҳисобланади.
Жамият тараққиёти тарихида шу жамият аъзоси қай
даражада шаклланганлиги, унинг дунёқараши, маънавий-ахлоқий
сифатлари, мураккаб ўзаро муносабатлар жараёнида фаол ва
самарали иштироки мавжуд тузумнинг илгарилаб боришида
муҳим аҳамият касб этиб келган. Ана шу нуқтаи назардан ҳар бир
шахсни мақсадли, жамият манфаатларига мос келадиган, ҳар
томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиш мазкур давлат
ички ва ташқи сиёсатининг бош йўналишларидан биридир.
Бу ўринда давлат ва жамиятнинг муҳим буюртмаси - ҳар
томонлама баркамол шахсни тарбиялаш нафақат бугунги кундаги,
балки келажакдаги тараққиётнинг ҳам пойдевори эканлигини
унутмаслигимиз зарур.
Педагогика фанининг мақсад ва вазифалари бўлажак
педагоглар, раҳбарлар, ўқувчи ёшлар билан шуғулланувчи барча
кишиларни педагогиканинг умумий назарий асослари, таълим-
тарбия жараёнида зарур бўладиган фаолиятнинг кўникма ва
малакалари билан қуроллантиришдан, касбий ва ўзига хос
услубий тайёргарлик тизимини ҳосил қилишдан иборат.
Педагогика фани олдида турган асосий ваэифалар
Педагогика фани:
1. Энг
аввало,
таълим-тарбия
қонуниятларини,
диалектикасини, моҳияти ва назарияларини чуқурроқ очиб
13
Do'stlaringiz bilan baham: |