Статистик кузатиш жараѐнида бошланғич маълумотларни олиш турли усуллар ѐрдамида амалга оширилади.
Шунга қараб статистик кузатиш тўрт турга бўлинади:
Бевосита кузатиш. Бу усулнинг характерли томони шундаки, кузатишни амалга ошираѐтган ташкилотнинг вакили кузатишда бевосита қатнашади. У кузатилаѐтган нарсаларни бирма-бир кўриб, санаб, тортиб ва ўлчаб, олинган натижаларни кузатиш варақасига ѐзади.
Ҳужжатли кузатиш. Бунда зарур бўлган маълумотлар ҳар хил ҳужжатлардан олинади. Бу усул кўпинча, ҳисобот усули деб юритилади. Чунки барча корхона, муассаса ва ташкилотлар статистик ҳисоботларни бошланғич ҳисобга асосланиб, тузадилар.
Савол-жавоб йўли билан кузатишда кузатилаѐтган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар асосида кузатиш варақалари тўлдирилади. Бу ҳолда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
Мазкур кузатишда махсус тайѐрланган кишилар (регистратор учетчиклар) кузатилаѐтган шахсларга кузатиш варақасидаги саволларни бериб, олган жавобларни варақага ѐзадилар.
Статистик кузатиш хатолари ва уларни аниқлаш йўллари.
Ҳар қандай кузатиш, қанчалик яхши ташкил этилиб, амалга оширилмасин, хатолардан холи бўлмайди. Маълумотларни тўплаш жараѐнида йўл қўйилган хатолар кузатиш хатолари деб аталади. Жуда катта аниқликка эга бўлган ўлчов
воситалари ѐрдамида бажариладиган бир предметли кузатишларда ҳам хатолар бўлади. Бу соҳадаги кузатиш хатолари икки турга бўлинади: а) мунтазам хатолар ва б) тасодифий хатолар.
Статистик кузатиш маълумотларини гуруҳлаш ва жамлаш
Статистикада ўрганилаѐтган ҳодисаларни (объектларни, бирликларни) муҳим белгиларига асосланиб, турдош (сифатдош) гуруҳларга (тўпламларга) бирлаштириш гуруҳлаш деб юритилади. Масалан, акционер компанияларни дивиденд тўлаш даражасига қараб, гуруҳларга
ажратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |