Тақризчилар


“Статистика” фанининг усуллари


Download 1.28 Mb.
bet7/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
statas

Статистикафанининг усуллари


Статистика услубияти – оммавий ҳодиса ва жараѐнларни ўрганишда, унда намоѐн бўладиган қонуниятларни ойдинлаштиришда ишлатиладиган ўзига хос услуб, яъни статистика фани ва амалиѐтида қўлланадиган йўллар, усуллар ҳамда воситалар мажмуаси.

Кенг ва тўла маънода статистик тадқиқот иккита босқичдан ташкил топади:


тасвирий статистика босқичи; аналитик статистика босқичи.
Биринчи босқичда қуйидаги асосий мақсад ва вазифалар кўзланади: ўрганилаѐтган объектларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш, оммавий ҳодиса ва жараѐнларнинг миқдорий меъѐрларини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларни кўркам ва ихчам шаклда ҳамда зарур ҳолларда сўз билан тавсифлаш.
Иккинчи босқичда эса кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш, улар орасидаги сабаб-оқибат боғланишларини аниқлаш ва баҳолаш, ўрганилаѐтган объектлар тақсимотларидаги қонуниятларни ойдинлаштириш, илмий гипотезаларни ишончлилик жиҳатидан баҳолаш, статистик хулосаларни чиқариш ва ҳоказолар асосий мақсад ҳамда вазифалар ҳисобланади.


    1. Статистик кузатиш дастури ва уни ташкил этиш услубияти


Оммавий жараѐнларни статистика жиҳатидан ўрганиш, яъни бир турли ҳодисалар ва уларнинг орасидаги боғланишларни миқдорий ифодалаб улар намоѐн бўладиган статистик
қонуниятларни аниқлаш учун дастлаб улар ҳақида, ўрганилаѐтган объектлар тўғрисида бошланғич маълумотлар ѐки бошқа сўз билан айтган хом статистик материалларни тўплаш керак. Мана шу жараѐн статистик кузатиш деб аталади.
Кузатиш дастури – бу кузатиш давомида йиғилиши керак бўлган саволлар ѐки қайд қилиниши лозим бўлган белгилар ва кўрсаткичлар рўйхатидир. У қисқа, тушунарли бўлиши керак ва фақат аниқ жавоб

олиниши мумкин бўлган, шубҳа туғдирмайдиган ва бир-бирининг жавобларини назорат қила оладиган саволлардан ташкил топган бўлиши керак. Дастур тузиш статистик кузатишнинг энг оғир ва масъулиятли босқичидир.
Статистик кузатиш ва унинг натижасида тўпланадиган маълумотлар уч талабга жавоб бериши керак, яъни: 1)аниқлик ва тўғрилик;

  1. тўлиқлик ва ҳар тарафламалик;

  2. таққосламалик, солиштирмалик.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling