Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Мавзунинг ўрганилиш даражаси


Download 186.56 Kb.
bet4/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Кишилик тарихи тараққиётидан яхши маълумки, ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда кенг кўламга эга бўлиб бориши билан бирга ёш авлод таълими ва тарбиясини ташкил этиш, бу борада юқори натижаларни қўлга киритишга алоҳида эътибор қаратила бошлаган. Ёш авлод камолотини таъминлашда муҳим рол ўйновчи субъектлар сирасида ўқитувчи ва унинг роли беҳад қадрланган. Асрлар давомида ўқитувчи шахсига нисбатан алоҳида ҳурмат кўрсатилиб қолмасдан, ўз навбатида унинг маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилган ва юксак талаблар қўйилган.
Ўқитиш методикаси муаммоларига бағишланган кейинги изланишларда унга бундай ёндошиш қисман сақланиб қолади. Масалан, проф А.Ф.Евстигеев – Г.Г.Беляков ҳам методикани дидактика билан айнан бир деб ҳисоблаган: умумий методика ёки дидактика деганда у ўқувчи психикасига таъсир этиш нуқтаи назаридан педагогик жараён назариясини тушунган, бу таъсир этиш ўқитиш ёки таълим деб номланган. М.М.Рубенштейн методикани ўқитиш методи ҳақидаги ўқиш деб таъкидлаган.
М.Н.Скаткин дидактика ва методикани алоҳида педагогик фан деб қарайди, ҳамда улар умумий таълим бериш объектига эга, лекин ҳар хил фанлар дейди. Методика фани билимларни умумийлиги ва ўқув фанини аниқ мазмуни билан характерланади. Методикани фанга ўқитиш назарияси деб аниқлаб, уни амалий аҳамиятини таъкидлайди.
С.Я.Батишев шундай дейди, техника фанларини ўқитиш яъни «ўзини асосида дидактикани қайтармаслиги керак, балки ўзини шахсий фанига эга бўлиши лозим.
Мамлакатимиз олимларидан К.Д.Мирсаидов, Н.А.Муслимов, А.Р.Ходжабоев, З.К, Исмаилова, Қ.Т.Олимов ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида махсус фанларни ўқитиш масалаларини ривожлантириш, машғулотларни ташкил этишга инновацион ёндашув масалаларига Н.Азизходжаева, А.Абдуқодиров, Д.Тожибоева ва бошқалар эътибор қаратишган.
Ҳар бир ўқув фани ўзининг дидактик ва касбий хусусиятларига эга ва махсус ўқитиш методикасини талаб қилади. Ўқитиш методлари таьлим жараёнида ўқитувчилар ва ўқувчилар фаолиятини йўналиши, ўқитиш жараёнининг қандай ташкил этилиши ва олиб борилиши ҳамда ўқитувчининг иш ҳаракатларини белгилайди. Бу методлар ўқитувчи томонидан ўқувчилар билим, кўникма ва малакалари ўзлаштириш учун қўлланадиган усуллар йиғиндисини ўз ичига олади.
Юқоридаги фикрларга асосланиб битирув (лойиҳа) ишимизнинг мавзусини Инновацион ёндашув асосида “Замонавий дарслар ва уларни ташкил этиш” модулини ўқитиш” деб номладик.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling