Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet7/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Олий таълимнинг сифати таълим моделининг умумий
кўрсаткичлари, ўқув юртининг муассаса сифатида мақсад ва
вазифалари, тизим мазмунини ифодаловчи аниқ стандартлар талаблар, ўқув дастурларида ифодаланган ғоялар ва турли ўқув фанлари ўртасидаги ўзаро боғлиқ, кўп қиррали, даражали динамик ривожланиш тавсифига эга ҳолатни белгиловчи баҳо

Талабаларнинг билимлари сифати одатда таълим муддати якунига етгач, улар томонидан ўзлаштирилган билимларнинг амалий аҳамият, қийматга эгалиги, юқори даражадалиги ва касбий фаолиятда қўл келиши билан белгиланади.


“Таълим сифати” тушунчаси моҳиятида қуйидаги омиллар бирлиги намоён бўлади: олий таълим иштирокчиларининг манфаатлари; кириш маълумотлари, таълим-тарбия жараёнлари, чиқиш маълумотлари, мақсад ва вазифалар каби тушунчаларнинг ўзаро нисбати; баҳоланадиган академик соҳанинг хусусиятлари ёки тавсифи; олий таълимнинг тарихий ривожланиш даври.
Тушунчанинг ўзи турли бир неча ҳолатларга берилган баҳо, муносабат тарзида акс этади. Яъни, сифат – 1) энг юқори кўрсаткич; 2) мақсадга тўлиқ эришилган фаолият; 3) янада такомиллаштирилган фаолият.
Ўқитиш амалиётида “таълим сифати” абсолют ва нисбий тушунча сифатида талқин этилади.
Абсолют тушунча тарзида у таълим муассасасининг мақоми, мавқеи ва устунлигини акс эттиришни назарда тутади. Бу вазиятда у таълим муассасаси имиджининг юксалиши, ривожланиши учун шароит яратади. Абсолют кўрсаткич тарзида у таълим сифати бўйича энг юқори даражадаги таълим стандартига етишишни ифодалайди.
Тушунча нисбий тарзда ҳам ифодаланади. Унга кўра сифат таълим хизматнинг асосий атрибути (ажралмас қисми, асосий хусусияти) деб ҳисобланмайди ва таълим жараёнини давлат таълим стандартига мос келиши билан баҳоланади. Ана шу ҳолатга кўра тушунча икки хил талқин этилади:
1) сифат кўрсаткичининг таълим стандартига мос келиши;
2) сифат кўрсаткичининг таълим хизмати истеъмолчиларининг расмий талабларига мос келиши.
Тушунча биринчи ҳолатда ишлаб чиқарувчи (таълим муассасаси) нуқтаи назаридан сифатни белгиласа, иккинчи ҳолда истеъмолчи, яъни, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан мутахассис касбий тайёргарлигининг эътироф этилишини англатади.
Айни ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш керак, кўпинча таълим хизмати соҳаси ва истеъмолчиларнинг манфаатлари сифат нуқтаи назардан бир-бирига тўлиқ мос келмайди. Шу сабабли барча олий ўқув юртларида таълим сифати муаммосига икки хил ёндашув кузатилади:
- таълим муассасасининг ёндашуви (бунда маркетинг тадқиқотлари таълим жараёни мавжуд ҳолатининг давлат таълим стандартига мослигини ўрганатди);
- таълим хизмати истеъмолчиларининг ёндашуви (маркетинг тадқиқотлари таълим хизмати истеъмолчилари талабларининг қондирилганлик даражасига кўра баҳоланади).
Таълим сифатига баҳо беришда “таълим самарадорлиги” тушунчаси ҳам эътиборга олиниши зарур. Бинобарин, улар бир-бирини тақозо этади. Бироқ, кўп ҳолатларда сифат ва самарадорлик негизида айнан бир хусусият эътироф этилади. Улар ўртасида кескин фарқ мавжуд.
Хўш, таълим сифати ва самарадорлиги тушунчаларини аниқловчи мезонлар бир-биридан қандай фарқ қилади?


Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling