Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet3/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Хулоса ва тавсиялар...................................................................

94




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………......

96

КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Замонавий шароитда ҳар бир жамиятнинг тараққиётида ижтимоий омиллардан бири таълим тизимининг ривожи деб эътироф этилган. Бинобарин, ёш авлоднинг камолоти бевосита таълим тизимининг мазмуни ва унинг ўзида қай даражада акс этишига боғлиқ. Ўқитиш тизимининг сифат ва самарадорлик ҳолатини таъминлашда эса етакчи асос ўқитувчи шахсининг маънавий-ахлоқий қиёфаси, тафаккури ва касбий маҳорат саналади.
Ўқитувчининг маънавияти ва маҳорати кишилик жамиятининг педагогик соҳа шаклланган деярли барча босқичларида шахс камолотини белгиловчи етакчи мезон сифатида эътироф этиб келинмоқда. Дарҳақиқат, ўқитувчининг билимдонлиги, бой маданияти, ҳиссий етуклиги, таълим олувчиларга нисбатан ижобий ёндашуви ва албатта, таълим-тарбия жараёнини юксак маҳорат билан ташкил эта олиши ёш авлодни ҳар томонлама камол топишини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мустақил Ўзбекистан Республикасининг хозирги даврдаги ривожланиши янгиланиши келажакда қандай бўлиши, ёш авлодга 6оғлиқдир, яъни уларни қай даражада баркамол шахс сифатида таркиб топишларига, умуминсоний фазилатларни ўзларида мужасамлаштирган шахс бўлиб етишганлигига боғлиқдир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да қуйилган масалаларни бажаришдан бири янги талаб асосида таълим жараёнига янги педагогик технологияларни жорий этишдир.
Олий ўқув юртларида амалда қулланилаётган таълим бериш усуллари ахборот репродуктив ўқитиш шаклини ташкил қилади. Замановий мутахассис эса ўзгараётган шароитга, ундаги муаммоларни ва уларни ечиш йўлларини, ўз соҳасини ривожланиш истиқболини аниқ кўра билиши зарур.
«Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилашда мавжуд ходиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганади. Ушбу илмнинг илмий тадқиқот усуллари деганда ёш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларига хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, методлари ва воситалари мажмуи тушунилади. Бу фаннинг илмий тадқиқот усуллари қанчалик ривожланса ҳамда такомиллаштирилса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling