Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


“Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани таълим сифатини оширишда тараққиётининг устувор йўналишлари сифатида


Download 186.56 Kb.
bet6/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

1.1. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани таълим сифатини оширишда тараққиётининг устувор йўналишлари сифатида

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун дунё бўйлаб “сифат инқилоби” содир бўлди. Дунёниннг етакчи ишлаб чиқариш корхоналари асосий эътиборни сон ва миқдорга эмас, балки маҳсулот сифатига қарата бошлашди. Сифат рақобатбардошликни таъминловчи асосий омил сифатида намоён бўла бошлади.


Сифат – умумий тушунча сифатида инсонларнинг эҳтиёжлари ва талабларини қондириш билан асосланувчи маҳсулот, материал, иш тури, меҳнат, хизматлар ва шу кабиларнинг хусусиятлари ҳамда хусусий белгиларининг мажмуи бўлиб, уларни қўйилган талаблар ва ўз вазифаларига тўлиқ мос келиши билан баҳоланади.
Бундай мослик асосан стандартлар, шартномалар, келишувлар, истеъмолчиларнинг талаблари билан аниқланади.
Сифатга эътибор ва унинг ривожланиш босқичларини мантиқан қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
1. ХХ асрнинг 60-йиллари: Бозор рақобатбардошлиги шароитида асосий омил – маҳсулот сифати.
2. ХХ асрнинг 70-йиллари: маҳсулот сифатидан технология ва ишлаб чиқариш сифатига ўтиш босқичи.
3. ХХ асрнинг 80-йиллари: технология ва ишлаб чиқариш сифатидан “сифатни бошқариш тизими” босқичига ўтиш даври.
4. ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб: таълим сифати, бевосита интеллектуал ресурслар сифати, инсон ҳаёти даражаси ва унинг сифати – асосий омил сифатида намоён бўла бошлади.



Таълим сифати – ижтимоий категория ҳисобланиб,
жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини
ҳамда шахснинг касбий, маиший ва фуқаролик компетентлигини
шаклланиши ва ривожланишини жамият талаби ва
эҳтиёжига мос келишини аниқлайди

Бу ҳолат таълим муассасасининг ўқув-тарбиявий фаолиятини турли қирраларини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи орқали баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларга таълим олувчилар компетентлигининг ривожланишини таъминловчи таълим мазмуни, ўқитиш шакли ва услублари, материал-техник база, ходимлар таркиби кабилар киради. Қолаверса, таълим сифати шахснинг ҳаётий фаолияти сифатини ошириш ва аниқ мақсадга эришишда фойдаланиш учун зарур бўладиган, аниқ шароитларда талаб этилиб олинган билимлар мажмуи сифатида ҳам талқин этилади.


Ҳозирги вақтда таълим-тарбия сифати ўта муҳим, муаммоли ва долзарб масала ҳисобланади. Чунки, бошқа барча ижтимоий масалалар, сиёсий муаммолар ва иқтисодий кўрсаткичлар айнан таълим сифати даражасига боғлиқ ҳолда ривожланади. Шунингдек, таълим сифати давлат ва жамият истиқболини, бутун инсоният тақдирини белгилаб беради. Шу сабабли таълим сифатини “ҳаёт сифати” дея изоҳлаш хато бўлмайди.


Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling