Тармоқ маркази директори проф. Н. Муслимов


Download 186.56 Kb.
bet9/32
Sana25.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1121203
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
битирув иши-Химматалиев Д.

Ахборот технологиялари ахборотларни йиғиш, сақлаш,
узатиш, қайта ишлаш усуллари ва воситалари мажмуи

Замонавий педагогик ва ахборот технологияларнинг уйғунлиги инновацион педагогик технологияларни шаклланишига асос яратади.



Педагогик технология инсонга таълим ва тарбия беришнинг илмий асосланган, инсон тафаккурига, яъни таълим берувчи ва таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятига боғлиқ ҳолда амалга ошириладиган жараёнлар мажмуидир

Одатда педагогик технологияни доимо бир хил баҳолаб бўлмайди. Бошқача айтганда, педагогик технология бир қолипга сиғадиган, аниқ бир ўзгармас лойиҳа эмас. Чунки, ҳар бир аудитория ва ҳар бир гуруҳ учун тингловчиларнинг маълумоти, илмий салоҳияти, ёши, жинси ва бошқа кўрсаткичларга кўра зарур бўлса гуруҳдаги ҳар бир талаба учун алоҳида педагогик ёндошув ва технология талаб этилади. М: педагог бир мавзуни мактаб болаларига бошқа технология асосида, олий ўқув юрти талабаларига бошқа технологияда, ишлаб чиқаришдаги муҳандис-техник ходимларга бошқа ва олий ўқув юрти педагогларига бошқа педагогик технология асосида ўтиши талаб этилади.


Шунингдек, олдиндан маълум бир гуруҳда дарс ўтишда, педагогнинг олдиндан лойиҳалаштириб келган дарс ўтиш технологияси, аудиториянинг тайёргарлиги, ундаги савол-жавоблар натижасида юзага келадиган вазиятлар асосида ўзгариши ҳам мумкин. Шундагина педагог аниқ кўзланган натижа – ўз билимларини талабалар тафаккурига етказиб, уларда ривожланувчи, фаол фаолиятни юзага келтира олади.
Айни ўринда айтиб ўтиш лозим, ўқитишдан мақсад талабага олдиндан аниқланган маълумотни ўргатиш эмас, балки уни мустақил ўқишга ўргатишдан иборат бўлиши зарур. Зеро, бугун талабаларга таништирилаётган замонавий техник воситалар, инновацион характердаги ахборот-коммуникация тизими тезкор даврда қисқа муддатда маънавий жиҳатдан эскиради. Агарда битирувчи ўзи мустақил ўқиб, янги техник воситалар билан ишлаш сирларини билса, бу ҳолда унинг учун янги технологиялар билан ишлаш қийин бўлмайди. Қолаверса, замонавий шароитда педагогик технологияларнинг ривожланиши, такомиллашиб бориши бевосита ахборот технологиялари таъсирида рўй бермоқда.


Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling