Тармокли маркетинг (mlm)


ҚАТЪИЙ ВА БУЮК ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ!


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1584935
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
8 Asos

ҚАТЪИЙ ВА БУЮК ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ! 
МАСЪУЛИЯТИНГИЗНИ 
ТАН ОЛИНГ! БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ҚОҒОЗГА 
ЁЗИНГ! 
Ўз дунѐнгизни ўзингиз қурасиз. Аввал қанақа муҳитда ва қай шароитда 
яшашни хоҳлашингизни муайян қилинг. Кейин 
КЕЛАЖАГИНГИЗНИ 
ҚУРИШ УЧУН БУ ИШГА ЖИДДИЙ ЁНДАШИШИНГИЗ ҲАҚИДА 
ОНТ ИЧИНГ!
Бу онт, ҳаѐтингиздаги энг қатъий қасамѐдингиз бўлсин. 
Дарҳол ўзингизнинг бир ҳафталик режангизни тузинг. Бу бизнесда 
катта муваффақиятга эришишингиз учун ҳар куни камида 4соат вақт 
ажратишингиз керак. Агар вақт ажратмасангиз, ўзингиз ҳам, жамоангиз ҳам 
ривожланмайсиз.Агар бир ресторан очсангизу эшигини ѐпиб қўйсангиз, 
мижозлар ва фойда қандай келади? 
Ҳар ҳафта бошида келгуси ҳафта учун иш режаларингизни қилинг ва 
ҳар бир ишга кетадиган вақтингизни эринмасдан аниқланг. Кейин 
режалаштирган ишларингизни бажаринг. Бажарилмаган режанинг фойдаси 
йўқ!Ҳафта охирида бажарилиши режалаштирилган ишларингизни кўриб 
чиқинг.Агар бирорта режангиз бажарилмай қолган бўлса уни кейинги 
ҳафтанинг режасига албатта ѐзинг.
Сизга кафолат бераман, агар бир-икки ҳафта астойдил ва тиришқоқлик 
билан ишласангиз, бизнинг бизнесимизнинг қанчалик олийжаноб ва вафодор 
эканини тушуниб етасиз ва сиз орзу қилган бизнеснинг шу эканига ишонч 
ҳосил қиласиз. Бошқача қилиб айтганда: 
 
АГАР ЖИДДИЙ ШАКЛДА ИШЛАМАСАНГИЗ ВА БУ ИШ УЧУН 
ВАҚТИНГИЗНИ ВА КУЧИНГИЗНИ САРФЛАМАСАНГИЗ, ҲЕЧ 
НАРСАГА ЭРИШМАЙСИЗ. ЛЕКИН БУ БИЗНЕСДА ИККИ ЙИЛ 
МОБАЙНИДА ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ҚАРАМАСДАН 
ВАЗИФАЛАРИНГИЗНИ БАЖАРСАНГИЗ, ҲАЁТИНГИЗНИНГ 
ҚОЛГАН ҚИСМИДА БЕМАЛОЛ ВА БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ! 


9 LNS 
Сизнинг чап ва ўнг томонингиздаги илк икки ҳамкорингиз сизни 
кузатадилар, сиздан ибрат оладилар. Агар сизнинг иш учун вақт ва ғайрат 
сарфлаѐтганингизни ва масъулиятингизни бажараѐтганингизни кузатишса, 
ўзлари ҳам бу бизнесга сиздек жиддий муносабатда бўладилар.
Жамоангиздаги 
ҳамкорларингиздан(сиздан 
кейингилардан)бир 
ҳафталик режаларининг бир нухасини олинг.Бу нусхалардан биргаликда 
хулосалар чиқариб, уларнинг ишини бошқара оласиз, уларга ишонч, ѐрдам ва 
илҳом бериб, уларни тўғри йўлга бошқара оласиз.
Агар улар ишларини қилишмаса, улар билан баҳслашманг, лекин 
уларга орзуларини, режаларини ва вазифаларини эслатинг. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling