14-савол. 0,4 кВгача кучланиш остида бўлган ускуналардаги ёнғинни нима билан ўчиришга рухсат берилади? (3.2.96)
а) сертификати мавжуд бўлган ва ишлаб чиқарувчи заводнинг техник шарт-ларига мос келувчи ўт ўчиргич турларидан фойдаланишга рухсат берилади.
б) сертификати мавжуд бўлган ўт ўчиргич турларидан фойдаланишга рухсат берилади.
в) ишлаб чиқарувчи заводнинг техник шартларига мос келувчи ўт ўчиргич турларидан фойдаланишга рухсат берилади.
г) ёнғинни қўл стволларидан пуркаладиган сув оқими билан ўчиришга рухсат берилади.*
15-савол. 0,4 кВ гача кучланиш остида бўлган ускуналардаги ёнғинни ўчиришда хавфсиз масофа қанча? (3.2.96)
а) 5 метрдан кам бўлмаган масофа.*
б) 3 метрдан кам бўлмаган масофа.
в) 1 метрдан кам бўлмаган масофа.
г)4 метрдан кам бўлмаган масофа.
16-савол. Ёнғин ўчоғини биринчи бўлиб пайқаган ходимнинг харакати кандай бўлиши керак? (3.3.104)
а)ходим зудлик билан объектнинг смена бошлиғига ёки ташкилот раҳбария-тига хабар бериши ва мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчи-ришга киришиши шарт.
б) ходим зудлик билан объектнинг смена бошлиғига ёки ташкилот раҳбария-тига хабар бериши ва мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.
в) ходим зудлик билан объектнинг смена бошлиғига ёки ташкилот раҳбария-тига, алоқа мавжуд бўлса ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар бериши ва мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.*
Ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юбориш.
г). ходим зудлик билан ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар бериши ва мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.
17-савол. ФВВ ҳудудий ёнғин-қуткарув бўлинмалари келгунга қадар ёнғинни ўчиришга ким раҳбарлик қилади? (3.3.106)
а)объектнинг бош мухандиси ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилади.
б)объектнинг смена бошлиғи (бўлинма раҳбари) ёнғинни ўчиришга раҳбар-лик қилади.
в) объектнинг навбатчи ходими ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилади.
г)объектнинг смена бошлиғи (ташкилот раҳбари) ёнғинни ўчиришга раҳбар-лик қилади.*
18-савол. ФВВ ҳудудий ёнғин-қуткарув бўлинмалари келгунга қадар ёнғинни ўчириш рахбари нимани ташкил этиши керак? (3.3.106)
а)ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юборишни; ёнғин содир бўлган жойни, тарқалиши мумкин бўлган йўлларни ва юзага келадиган янги ёнғин (туташ) ўчоқларини аниқлашни; ҳаракатнинг хавфсиз йўналиши яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур.
б) автоматик ёнғин ўчириш тизимининг уланишини, у ишламай қолган тақдирда қўл билан улашни текширишни; ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақ-садида тайёргарлик ишларини бажаришни; сув манбалари жойлашган жойи, ёнғин-қутқарув автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинма-ларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур.
в) ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юборишни; ёнғин содир бўлган жойни, тарқалиши мумкин бўлган йўлларни ва юзага келадиган янги ёнғин (туташ) ўчоқларини аниқлашни; автоматик ёнғин ўчириш тизимининг уланишини, у ишламай қолган тақдирда қўл билан улашни текширишни; ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишларини бажаришни;
ташкилотнинг ходимлари ва ёнғинни ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни; ҳаракатнинг хавфсиз йўналиши, сув манбалари жойлашган жойи, ёнғин-қутқарув автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур.*
г) ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишларини бажариш-ни; ташкилотнинг ходимлари ва ёнғинни ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни; ёнғин-қутқарув автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: |