“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол.Ким иш жойини тайёрловчи шахс бўлиши мумкин?


Download 196.88 Kb.
bet31/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

11-савол.Ким иш жойини тайёрловчи шахс бўлиши мумкин?
а) 1000 Вдан юқори кучланишли электр қурилмада IV гуруҳ, 1000 Вгача кучланишли электр қурилмада III гуруҳ ходимлар иш жойини тайёрловчи шахс бўлиши мумкин.
б) корхона ёзма кўрсатмаси бўйича тезкор алмашлаб-улаш ҳуқуқи берилган ходимлар иш жойини тайёрловчи шахс бўлиши мумкин.
в) навбатчи ёки электр қурилмада тезкор алмашлаб улашларни бажаришга ижозат этилган тезкор-таъмирлаш ходимлари иш жойини тайёрловчи шахс бўлиши мумкин.*
г) иш жойини тайёрловчилар кучланишидан қатъий назар барча электр қурилмаларида IV гуруҳга эга навбатчи ходимлардан тайинланиши лозим.
12-савол:Ишга қўювчи нимага жавоб беради?
а) тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига; бригада аъзо-ларига берилган йўиқноманинг аниқ ва тўлалигига; иш жойидаги тўсиқлар-ни, хавфсизлик плакатларини ва белгиларни, беркитиш қурилмаларининг сақланиши учун жавоб беради.
б) нарядда кўрсатилган иш жойини тайёрлаш бўйича, шунингдек иш шаро-итлари бўйича талаб қилинаётган чораларни (қулфларни, плакатларини тўсиқларни ўрнатиш ва ш.ў.) тўғри ва аниқ бажарилишига жа­воб беради
в) иш бажариш учун кўзда тутилган ускунани ўчириш ва ерга улаш чора-ларининг етарлилигига ва уларни амалга ошириш мумкинлиги, шунингдек ишга қўйиладиган бригадаларнинг иш вақтлари ва жойларини мувофиклаш-тириш учун жавоб беради.
г) кўрилган хавфсиз­лик чораларининг тўғрилиги ва етарлилигига, уларнинг нарядда кўрсатилган чораларга, иш жойи ва иш характерига мувофиқлигига, ишга қўйишнинг тўғрилигига, шунингдек берилаётган йўриқноманинг сифа-ти ва тўлалигига жавоб беради.*
13-савол:Ким ишга қўювчи бўлиши мумкин?
а) навбатчилардан ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланиши лозим.*
б) корхона ёзма кўрсатмаси бўйича тезкор алмашлаб-улаш ҳуқуқи берилган таъмирлаш ходимлари ишга қўювчи шахс бўлиши мумкин.
в) 1000 Вдан юқори кучланишли электр қурилмада IV гуруҳ, 1000 Вгача кучланишли электр қурилмада III гуруҳ ходимлар ишга қўювчи шахс бўлиши мумкин.
г) ишга қўювчилар кучланишидан қатъий назар барча электр қурилмаларида III гуруҳга эга навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимлардан тайинланиши лозим.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling