50-савол. Ходимлар билан ишлашнинг жамоавий шаклларига нималар киради?
а) б, в ва г жавоблар тўғри;*
б) ҳар ойлик ишлаб чиқариш йиғилишлари, касбий маҳорат мусобақаларини ташкил этиш, визуал ташвиқотни ташкил этиш, шу жумладан хавфсизлик техникаси бўйича стендларни тайёрлаш;
в) ўқув ва техник адабиётлар билан ишлашни ташкил этиш, қоидалар ва йўриқ-номалар талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари, ишлаб чиқариш санитарияси ва ташкилий-маъмурий ҳужжатлар талабларига барча номуво-фиқликларни аниқлаш учун мунтазам равишда жамоатчилик текширувларини ташкил этиш, техник директор фармойиши асосида;
г) меҳнатни муҳофаза қилиш устидан жамоат назорати, қуйи ташкилотлар ва бошқа корхоналарга экскурсияларни ташкил этиш, кинолар, видеолар ва компютер дастурларини кўришни ташкил қилиш.
Электр ускуналарида фойдаланиладиган химоя воситаларини қўллаш ва синаш
қоидалари бўйича тест саволлари
1-савол. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш бажариш мобайнида ишлатиладиган асосий ҳимоя воситалари қайсилар? (1.1.5)
а). изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар, кучланиш кўрсатгичлари, фазаларни созлаш учун аниқловчи кучланиш кўрсатгичлари, электр монтёрлар ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриб таъмирлаш ишларини олиб боришда кўлланиладиган изоляцияловчи қурилма ва асбоб-ускуналар.*
б). изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар, кучланиш кўрсатгичлари, фазаларни созлаш учун аниқловчи кучланиш кўрсатгичлари.
в). диэлектрик қўлқоплар, диэлектрик этиклар, кўчма ерга улагичлар, кучла-ниш кўрсатгичлари.
г) диэлектрик қўлқоплар, этиклар, калишлар, гиламчалар, изоляцияловчи қопламалар ва изоляцияловчи тагликлар.
2-савол. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланила-диган асосий ҳимоя воситалари қайсилар? (1.1.8)
a). диэлектрик калишлар, диэлектрик гиламчалар, кўчма ерга улагичлар, изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар, тўсиқ қурилмалари, хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
б). изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар, кучланиш кўрсатгичлари, диэлектрик қўлқоплар, изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари.*
в). электр монтёрлар ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказув-чи қисмларга тегиб туриб таъмирлаш ишларини олиб боришда кўлланилади-ган изоляцияловчи қурилма ва асбоб-ускуналар.
г). диэлектрик қўлқоплар, кучланиш кўрсатгичлари, химоя камарлари, кўчма ерга улагичлар, сақлагич камари, каскалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |