36-савол. Мақсадли (жорий) йўриқнома ўтказилиши қаерда расмийлаш-тирилади?
а) иш жойида йўриқномадан ўтказиш журналида.
б) нарядда.
в) тезкор журналда.
г) нарядда, тезкор журналда, иш жойида йўриқномадан ўтказиш журналида ёки овоз ёзиш воситалари ёрдамида.*
37-савол. Аварияга қарши назорат машғулотларидан кимлар ва қанча муддатда ўтади?
а) навбатчи ходимлар 6 ой ичида камида 1 марта.
б) тезкор-таъмирлаш ходимлар 3 ой ичида камида 1 марта.*
в) мухандис-техник ходимлар 3 ой ичида камида 2 марта.
г) таъмирловчи ходимлар 6 ой ичида камида 1 марта.
38-савол. Ёнғинга қарши назорат машғулотларидан кимлар ва қанча муддатда ўтади?
а) тезкор-таъмирлаш, таъмирлаш ва созлаш ходимлар 6 ой ичида камида 1 мар-та.*
б) таъмирлаш ва созлаш ходимлари 3 ой ичида камида 1 марта.
в) тезкор-таъмирлаш ва созлаш ходимлари 6 ой ичида камида 1 марта.
г) навбатчи, таъмирлаш ва созлаш ходимлари 3 ой ичида камида 1 марта.
39-савол. Назорат машғулотлари давомида харакатлари учун "қониқар-сиз" баҳо олган ходимларга қандай чора кўрилади?
а) 10 кундан ортиқ бўлмаган вақт ичидатакрорий назорат машғулот ўтказила-ди, шунда ҳам қониқарсиз баҳо олган шахс мустақил ишлашдан четлаштири-лади ва навбатдан ташқари билим синовига қўйилади.*
б) 1 хафта ичидатакрорий назорат машғулот ўтказилади, қониқарсиз баҳо олса ходим мустақил ишлашдан четлаштирилади ва жорий ойдаги рағбатлантирув-чи тўловлар берилмайди.
в) 15 куничидатакрорий назорат машғулот ўтказилади, шунда ҳам қониқарсиз баҳо олган шахс мустақил ишлашдан четлаштирилади ва навбатдаги интизомий чоралар қўлланилади.
г) 5календар кун ичида такрорий назорат машғулот ўтказилади, шунда ҳам қониқарсиз баҳо олган шахс мустақил ишлашдан четлаштирилади ва маъ-мурий чоралар қўлланилади.
40-савол. Ходимларнинг малакалари нима максадда оширилади?
а) малака, ходимнинг профессионаллик даражасини шакллантириш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
б) малака, ходимнинг малака даражасини ишлаб чиқариш шароитларига мос келишини таъминлаш ҳамда ишчиларга электр хавфсизлиги бўйича гуруҳини бериш мақсадида амалга оширилади.
в) малака, ходимнинг малака даражасини ишлаб чиқариш шароитларига мос келишини таъминлаш, уларда профессионалликни шакллантириш, раҳбарлар ва мутахассисларни лавозимларини ўзгартиришга тайёрлаш ёки улар учун иш ҳақи тегишли миқдорини белгилаш ҳамда ишчиларга малака разрядини бериш мақсадида амалга оширилади.*
г) малака,раҳбарлар ва мутахассисларни лавозимларини ўзгартиришга тайёр-лаш ёки улар учун иш ҳақи тегишли миқдорини белгилаш мақсадида ошири-лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |