Тасдиклайман” Қўшкўпир тумани 2-сон умумий ўрта таълим мактаби директори: С. Б. Худайберганова
Download 0.51 Mb.
|
2018-иш план
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Ахборот ресурс марказининг мақсад ва вазифалари.
- 2018 йил юртимизда « Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили »
«Тасдиклайман” Қўшкўпир тумани 2-сон умумий ўрта таълим мактаби директори: С.Б.Худайберганова Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлодни халқимиз яратган бой маданий мерос ва замонавий, илмий, адабий, маданий соҳага оид ахборотларни курби етганча тўлароқ ўзлаштиришларининг муҳим омили сифатида, уларда мутолаа маданиятни шакллантириш, ёшларни ўқимишли инсон этиб тарбиялаш биз кутубхоначилар зиммасига муҳим бир вазифани юклайди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381-сонли қарорида мамлакатимиз кутубхоначилик тизимини ислоҳ қилиш ҳозирги босқичда энг муҳим вазифа эканлиги давлат сиёсати даражасида эътироф этилди. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида 2011 йил 4-мартда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган, ушбу қонун 7-боб, 28 моддадан иборат бўлиб унинг асосий мақсади Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир. Инсон манфаатларини таъминлаш учун энг аввало одамлар билан, халқ билан мулоқат қилиш, уларни дарду-ташвишлари, орзу ниятлари , ҳаётий муаммо ва эхтиёжларини яхши билиш мақсадида Президентимиз Шавқат Мирзиёев Миромонович томонидан 2018 йилни юртимизда « Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили » деб эълон қилди. Маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор каратишда бизнинг Ахборот-ресурс марказида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиб, имконияти чекланган, якка тартибда ўқийдиган ўқувчиларни кутубхонага обуна килиб уларни ёшларини ва қизиқишларни эътиборга олган ҳолда бадиий адабиётлар билан таъминлашни йўлга қўйганмиз. I. Ахборот ресурс марказининг мақсад ва вазифалари. 1.Туман АРМда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармоишлари хукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси халк таълими қарор ва буйруқларини, Қўшкупир туман ХТБ буйруқларини ижро этиш ва жорий килиш бугунги кундаги мақсад ва вазифаларимиздир. 2.Зиё масканини турли мавзудаги янги адабиётлар билан бойитиш ёшларни янги технологиялардан фойдаланган холда кўпроқ кутубхонага жалб қилиш. 3.Президентимиз томонидан 2018 йил юртимизда « Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили » деб эълон қилинганлиги муносабати билан. Шу йилга бағишлаб кутубхонамизда китоб кўргазмалар, картотекалар, оммавий тадбирлар, учрашув кечалар, давра суҳбатлари, кўрик танловлар, бахс ва мунозаралар,адабий кечалар, интеллектуал ўйинлар, китоблар, дисклар, слайтлар такдимотлари, мусиқали кечалар, викториналар ташкил килиб китобхонларни янада кўпроқ кутубхонага жалб қилиш. 4.Туман АРМ да янги ахборот технологиялари ва кутубхоначилик ахборот жараёнлари компьютерлаштириш, фойдаланувчиларни мунтазам таълим олиши ва ўз устида ишлашини таъминлаш. 5.Ўсиб келаётган авлодни китобга қизиқтириш, бўш вақтларида мутолага ўргатиш, мутола маданиятини ошириш, оммавий китобхонликни тарғиб қилиш. 6.Кутубхонамизда турли мавзуларда суҳбат, обзор, кечалар, кўрик танловлар, хайрия ва китоблар ярмаркаси тадбири ташкил килиб китобхонларни кўпрок кутубхонага жалб қилиш. 7.Мустақил кутубхона фойдаланувчисига ахборотни кидириш, танлаш ва бахолашни замонавий усулларини ўргатиб бориш.Шахсни ахборот олиш маданиятини ошириш шакиллантириб бориш. 8.Китобхонларга ахборотлаштирилган кутубхона ёрдамида бир қанча электрон дарсликлардан фойдаланишда ёрдам бериш. 9.Кутубхонамизда ёш авлодни она Ватанга содиқ, келажакда юртимизга керакли инсон бўлиб етишишларида, миллий-маънавий кадриятларни қадрлаш, ота-онага меҳр мухаббатини ошириш, катталарга хурмат-кичикларга иззатда бўлишларини, турли хил мавзуларга оид адабиётларни тарғиб қилиш. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling