III.Фойдаланувчиларга кутубхоначилик хизмати кўрсатишни таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар мазмуни ва ташкил этилиши.
3.1Китобхонларга якка тартибда кутубхоначилик хизмати кўрсатиш.
1.Фойдаланувчиларни кутубхонага жалб қилиш учун турли мавзуларда “Тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшиги очилди”, “Ўлкашунослик картотекаси”, “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари картотекаси” “Янги адабиётлар” картатекалар, “Ёш тадбиркорлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг хал қилувчи кучидир” , “Тинчлигимиз посбонлари”, “Ўзбек мутаффакири шоир, давлат арбоби Алишер Навоий ” “Бобур руҳият мусаввири”, “Сен муқаддассан, мўътабар аёл”, “Хуш келдинг элимга Наврўз” “Яхши китоб-миллат химоячисидир”, “Оламни асранг дўстлар”, “Хотира абадий, хотира муқаддас”, “Ўзбекистон-бахтиёр болалар мамлакати”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка каршимиз”, “Кўлим кўксимдадир азиз устозлар”, “Тил бойлиги-эл бойлиги”, “Нигоҳларда олам мужассам”, “Қомусимиз бахтимиз пойдевори”, “Янги йилда янги орзулар сари” каби оммавий тадбирлар ва кўргазмалар ташкил қилиш ва ўтказиш.
2.Китобхонларни кутубхонага дастлаб оддий кейин мураккаб китобларни олиб ўқишга узлуксиз тавсия қилиш.
3.Кутубхонага янги келган адабиётлардан “Бу қизиқ ўқинг”, “Ўқитувчилар сизлар учун”, “Инглиз тилини ўрганамиз”, “Эртаклар оламига сайёҳат”, “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” мавзуларида кўргазмалар ташкил қилиш.
4.Kутубхонага янги келган китобхон билан якка тартибда мулокатда бўлиб, кутубхонанинг ички қоидалари билан таништириш, уларни қизиқишларини ўрганиб, ёшларига мос бўлган адабиётларни тавсия қилиш, кутубхонага янги келган адабиётлар, электрон дарсликлар ва китоблар билан таништириб бориш.
5.Kутубхонанинг ички коидаларига амал қилиб, китобни бегиланган муддатда олиб келиш, китобга зарар бермасдан келтиришни ўргатиш ва кутубхонадан кандай фойдаланиш хақида маълумотлар бериш.
6.Ахборот-ресурс марказимизга янги келган китобхонни ташкил килинган кўргазмалар ва картатекалар билан таништириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |