"Тасдиклайман"


Кафедра мудири. А.А. Нишонова


Download 251.5 Kb.
bet2/29
Sana09.04.2023
Hajmi251.5 Kb.
#1345788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Анат.иш.даст.2003.

Кафедра мудири. А.А. Нишонова




Тузувчи ассистент: Г.Б. Тиляходжаева



  1. КИРИШ.

Одам анатомияси фанини урганишнинг асосий максади одам анатомиясининг тузилиши, уни ташкил этувчи система ва аъзолар тузилишини, ташки мухит билан богликлигини хамда уларнинг иш фаолияти хозирги замон талабига мос келган холда анатомия фани билан биргаликда биология, гистология, физиология ва бошка тиббиёт фанларига таянган холда урганишдан иборатдир.



    1. Укитишнинг асосий максадлари ва вазифалари.

  1. Одам организмини тизимларга (суяк, бугим ва х.к.) булиб укитилади. Бунда укитиш биология, гистология, физиология ва топографик анатомия фанларига богланган холда олиб борилади. Бинобарин, талабаларни келгусида клиник фанларни узлаштиришлари учун пухта замин яратишдан иборат булади

  2. Одам анатомиясининг урганишда организмнинг индивидуал, ёшига караб узгаришини, жинсий хусусиятлари ни, ташки мухит ва мехнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган холда урганилади. Шу асосда организмнинг хомила давомида буладиган ривожланиши (онтогенез), анатомо-топографик муносабатлари, рентгенанатомия, организмнинг ривожланишида узгарувчан (тугма порок холатлари, аномолия) холатлари хам эътиборга олинади.

  3. Хар бир аъзо ва аъзолар тизимларини урганишда, улар организмнинг ажралмас кисми эканлигини талабаларга доимо эслатиб туриш керак. Организмни урганишда хар бир аъзонинг вазифаси бошка аъзолар билан богланган холда тушинтирилади. Экология ва ташки мухит узгаришининг организмга, аъзоларга таъсири кенг куламда урганилади.

  4. Аъзоларнинг тузилиши (шакли) бажарадиган вазифасига мос эканлигини, шакл ва вазифанинг узлуксиз узаро богликлиги асосида урагниш лозим. Аъзоларнинг филогенез ривожланиш даври киска муддат давомида-онтогенезда баъзи белгилари кайтарилишини тушунтирди. Булардан ташкари аъзоларнинг тузилиши котиб колган эмас, балки шароитнинг узгариши натижасида, ташки ва ички мухит таъсирида уларнинг тузилишида узгаришлар содир булиши мумкинлиги таъкидланади. Мехнат натижасида аъзоларнинг тузилиши мукаммалашиб бориши ва антропологик узгаришлар содир булиши тушунтирилади.

  5. Одам анатомиясини урганишда заминий фанлар янгиликлари асосида укитиш мазмунан бойитиб борилиши зарур. Одам анатомиясининг ривожланиш тарихини урагиншда минтакамиздаги олимлар хизмати кенг ёритилиши керак. Анатомия ва антропология илмида фанга зид булган таълимотларга танкидий ёндошиши асосида дарслар олиб бориш лозим.

  6. Талабаларга анатомияни ургатиш жараёнида аъзоларнинг топографиясини тузилиши билан ургатиш катта ахамиятга эга. Шу тарика талабаларда клиник фанларни узлаштириш учун замин яратилади.

  7. Анатомияни яхши узлаштиришдан асосий максад, талабаларнинг клиник фанларни узлаштиришлари ва келажакда яхши мутахассис шифокор булиб етишишлари хамда беморларни даволашда асосий омил эканлиги уктирилади. Талабаларга укиш жараёнида укув препаратлари ва мурдаларга хурмат билан караш кераклиги, улардан урганиш тирик одам соглиги, хаётини узайтириш учун хизмат килиши тушунтирилади.

  8. Одам анатомиясини урганишда аъзоларнинг скелетга нисбатан ва ёндош аъзоларга нисбатан топографа-анатомик муносабатлари (скелетотопия ва синтопия) катта ахамиятга эга.





    1. Download 251.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling