Тасдиқлайман” 49- мактаб директори: О. Худжамқулов 2019 йил 28-феврал


Download 368,5 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi368,5 Kb.
#1067919
Bog'liq
ПРОФИЛАКТИКА БАЁННОМА


Тасдиқлайман”
49- мактаб директори:
________ О.Худжамқулов
2019 йил 28-феврал


Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 49- умумий ўрта таълим мактабида ўтказлган йиғилиш


БАЁННОМАСИ № 29


2019 йил 28-феврал
Раислик қилувчи: О.Худжамқулов- мактаб директори
Қатнашдилар:
А.Махсимов-ЎТИБДЎ
Ф.Рахмонов-ММИБДЎ
Синф раҳбарлар
1-11 синф ўқувчилари


Кун тартибида:



  1. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора тадбирлири.

  2. Одам савдоси бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлии.

  3. Мактабга диний либосларда келмаслик ва жума номозларга чиқмаслик ҳақида

  4. Одоб- аҳлоқ қоидаларига амал қилиш, мобиль телефонлардан фойдаланиш қоидалари.

  5. Давомат масаласи.

Кун тартибидаги масала юзасидан 49- мактаб директори О.Худжамқулов сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
2019 йил давомида мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда диний ақидапарастлик ва экстремизм таъсирига тушиб қолишдан сақлаш мавзуларида учрашувлар ўтказилди деб таъкидлади. Президентимизнинг 2017 йил 28 июндаги Ўзбекистон Республикамиз Президентининг “Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш янги босқичга кўтариш қарори” бўйича тушунча берилди.
ЎТИБДЎ А.Махсимов сўзга чиқиб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари энг
олий қадрият ҳисобланганлиги боис, одамлардан қонунга хилоф тарзда
фойдаланишда, уларнинг ғайриқонуний миграциясига ва одам савудосига қарши
кураш юзасидан давлатимиз томонидан қатор чора- тадбирлар амалга
оширилмоқда. Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори билан ушбу
кўринишдаги жиноятга қарши курашишни самарали ташкил этиш мақсадида
миллий режа тасдиқланди.
Мактабда жиноятчиликка қарши кураш профилактикаси ижтимоий- маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ақидапарастлик ва диний экстремизмга қарши кураш борасида тегишли ташкилотлар, идоралар,қишлоқ ва маҳалла фуқоралари йиғинлари билан ҳамкорликда муъайян ишлар амалга оширилмоқда.
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун 1991 йил 14 июнда қабул қилинган бўлиб 1998 йил 1 майда ўзгартиришлар киритилган. Қонунга кўра 5- моддада диннинг давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. 7- моддада эса таълим тизимининг диндан ажратилганлиги ёзилган бўлиб унга кўра ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. 14- моддада эса фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди деб ёзилган. Шунга кўра ўқувчиларнинг мактабга диний либосларда (хижоб)ларда келиши қатъиан тақиқланади.Диний билимни олишни хоҳлаганлар мактабни тугатганларидан сўнг диний муассасаларда таълимни давом эттиришлари мумкин. Шунинг учун мактаб ўқувчиларининг масжидларда номоз ўқишлари тақиқланади. Президентимизнинг 2017 йил 28 июндаги Ўзбекистон Республикамиз Президентининг “Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш янги босқичга кўтариш қарори” бўйича тушунча берилди.
Йиғилишда ММИБДЎ Ф.Рахмонов ҳам қатнашди. Нотиқ сўзга чиқиб диний вазият барқарорлигини таъминлаш тўғрисида ва мактабда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган тарғибот ишларини яна ҳам жонлантириш, ёшларнинг диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолмасликларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга кенг жамоатчилик ота- оналар жалб этиш чора- тадбирларини белгилаш борасида фикр билдирилди.
Мактаб ММИБДЎ Ф.Рахмонов “Одоб- аҳлоқ қоидалари”, “Мобиль телефонлардан фойдаланиш” қоидалари, давомат масаласи ҳақида ўз фикрини билдирди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган фикр мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика инспектори билан ҳамкорликда ўқувчи рейдларини ташкил қилинсин.

  2. Вояга етмаган ёшлар ўртасида Одам савдосига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги оширилсин.

  3. Мактаб ўқувчилари ўртасида “Одоб- аҳлоқ қоидаларига” амал қилиш, “Мобиль телефонлардан фойдаланиш” қоидалари риоя этиши назоратга олинсин.

  4. Мактабга диний либосларда келмаслик ва жума номозларга чиқмаслик ҳақида

  5. Ўқувчиларнинг кунлик давомати синф раҳбарлар ва ёшлар етакчиси томонидан туман халқ таълимига маълумотлар етказилсин.

Йиғилиш котиби: А.Эсонов
Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 49- умумий ўрта таълим мактабида ўтказлган йиғилишдан лавхалар





Download 368,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling