Тасдиқлайман қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти ректори


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 26.08 Kb.
bet3/3
Sana10.02.2023
Hajmi26.08 Kb.
#1186337
1   2   3
Bog'liq
Хулоса

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация иши натижалари 13 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 37 та илмий иш чоп этилган, жумладан, 3 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фан доктори (DSc) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 3 таси республика ва 7 таси хорижий илмий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ишининг ҳажми 197 бетни ташкил этади.
Бироқ, диссертантнинг диссертация иши ва авторефератида ютуқлар билан бирга хато ва камчиликлар ҳам мавжуд.

  1. Лаборатория шароитларида хомашёларни қайта ишлаш жараёнлари қандай амалга оширилган?

  2. Катальпа ўсимлигини етиштириш бугунки кунда республикамизда қандай амалга оширилмоқда?

  3. Диссертация ва авторефератда айрим стилистик ва грамматик хатолар учрайди?

Бироқ, кўрсатилган камчилик ва хатолар диссертация ишининг мақсад ва мазмунига салбий таъсир кўрсатмайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, маҳаллий ноанъанавий мойли хомашёларни ҳамда улардан олинган тайёр маҳсулотларнинг таркиби ва кўрсаткичларини таҳлил қилишда замонавий баҳолаш усулларидан фойдаланилган, олинган натижалар ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилган ва амалиётга жорий этилган, тадқиқотлар ва таҳлиллар натижаларини умумлаштиришда математик ишлов бериш усулларидан фойдаланиш билан асосланган.
Махмудов Рафиқ Амоновичнинг “Ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асослари” (Научно-технологические основы получения масел из нетрадиционного сырья и использование их в пищевом производстве) мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига бағишланган бўлиб, илмий ва амалий аҳамияти, ҳажми, таркиби ва салмоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси талабларига тўла жавоб беради ва унинг муаллифи Р.А.Махмудов 02.00.17–“Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари” ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблаймиз.
Тузувчи: доц. Ғ.О.Боқиев


Хулоса Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти йиғилишида кўриб чиқилди (2022 йил ____ сентябрь Баённома №__).
Download 26.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling