Тасдиқлайман қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти ректори


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 26.08 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi26.08 Kb.
#1186337
1   2   3
Bog'liq
Хулоса

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мойли маҳаллий буғдой дони муртаклари, зиғир, амарант ва катальпа уруғларининг биокимёвий таркиби илмий жиҳатдан асосланган;
ноанъанавий мойли хомашёларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари баҳоланган;
ноанъанавий мойли хомашёлардан ўсимлик мойлари олиш технологик жараёнлари, усуллари ва шароитлари яратилган;
ноанъанавий мойли хомашёлардан олинган ўсимлик мойларининг сифати ва озуқавий қийматини таъминлашнинг технологик шароитлари ишлаб чиқилган ва асосланган;
мойли хомашё структураси шаклланишида ва ундан олинадиган маҳсулотнинг озуқавийлик қийматини таъминлашда биологик фаол моддаларнинг ўрни ва аҳамияти назарий жиҳатдан асосланган;
биологик фаол моддалар билан бойитилган ўсимлик мойлари ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қуйидагилардан иборат:
маҳаллий буғдой дони муртаклари, зиғир, амарант ва катальпа уруғлари таркибидаги мой миқдори ва ташкил этувчи биокимёвий моддалар таркиби аниқланган;
ноанъанавий мойли хомашёлардан ўсимлик мойи ажратиб олиш технологиясида самарали ва унумли фойдаланишнинг амалий йўналишлари аниқланган;
ноанъанавий мой сақловчи манбалардан ва уруғлардан ўсимлик мойи ажратиб олиш технологик усуллари ва шароитлари ишлаб чиқилган;
биологик фаол қўшимчали мойли уруғлардан ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва озуқавийлик қиймати оширилган;
ноанъанавий мойли хомашёлардан ўсимлик мойи ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид меъёрий-технологик ҳужжатлар шакллантирилган ва тасдиқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти маҳаллий ноанъанавий мойли хомашёларнинг структуравий тузилиши ва биокимёвий таркибини ўрганиш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифатини ва озуқавий қийматини шакллантиришда биологик фаол моддаларнинг ўрни ва аҳамиятини асослаш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ноанъанавий мойли хомашёдан ўсимлик мойлари ажратиб олишнинг технологик усуллари ва шароитларини жорий этиш натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва озуқавий қийматини оширишни таъминлашга хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий зиғир, амарант уруғлари мойи ва унидан ҳамда буғдой дони муртакларидан фойдаланиб, миллий нонвойчилик ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш усули ва технологияси “OLTIN BOSHOQ ISSIQ NONI” MCHJ да амалиётга жорий қилинган. (“O‘ZDONMAHSULOT” AK нинг 2022 йил 21 июндаги № 10-1-11/84-695-сонли маълумотномаси). Натижада миллий нонвойчилик ва қандолатчилик маҳсулотларининг турлари кенгайтирилган;
ноанъанавий маҳаллий хомашёлардан янги турдаги нонвойчилик ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тегишли технологик кўрсатмалар “OLTIN BOSHOQ ISSIQ NONI” MCHJ тавсия этилган. (“O‘ZDONMAHSULOT” AK нинг 2022 йил 21 июндаги № 10-1-11/84-695-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришда янги технологик усуллардан фойдаланишга эришилган;
маҳаллий зиғир уруғлари навларидан фойдаланиб, энергия тежамкор ўсимлик мойларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияси “Ванғози агро-экспорт” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 29 июндаги № КС/3-534 сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий зиғир уруғларидан ўсимлик мойини ишлаб чиқаришда технологик сарф ва харажатларни 3-5 % га, энергия сарфини 3-4 % га ва иссиқлик сарфини 5-7 % га камайтиришга эришилган ҳамда йилига 294 млн. сўмлик иқтисодий самара олиниши асосланган.

Download 26.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling