Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. У.У. Жонқобилов.
Тақризчилар: т.ф.д., проф. Б. Хайриддинов.
т.ф.ф.д., доц. А.Н.Хазратов;
Диссертатсия иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Гидравлика ва гидроиншоотлар” кафедрасида бажарилган.
Раис: Ҳурматли Илмий семинар қатнашчилари, йиғилишда 30 киши, шундан 8 нафар (DSc) фан докторлари, 3 нафар техника фанлари номзоди ва 5 нафар т.ф.ф.д (PhD) қатнашмоқдалар. Йиғилишни ўтказиш бўйича кворум мавжуд. Қандай таклифлар бор? (Очилсин). Йиғилишни очиш учун овоз беришларингизни сўрайман. Овоз бериш натижалари: Қаршилар борми? Йўқ; бетарафлар борми? Йўқ; Бир овоздан маъқулланди.
Раис: Раҳмат. Йиғилишни очиқ деб эълон қиламан.
Йиғилишнинг кун тартибида эркин тадқиқотчи Ражабов Улуғбек Мамашоевичнинг 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ишининг муҳокамаси.
Кун тартиби бўйича кимда қандай таклифлар бор? (Маъқуллансин).
Овоз бериб маъқуллашингизни сўрайман. Бир овоздан маъқулланди. Раҳмат.
Раис: Диссертациянинг асосий мазмунини баён этиш учун сўз талабгор У.М. Ражабовга берилади.
Талабгор: эркин тадқиқотчи У.М.Ражабов диссертатсиянинг асосий натижалари, илмий янгилиги ва умумий хулосаларини батафсил баён қилди (маъруза тақдимот шаклида амалга оширилди).
Раис: Маъруза якунланди. Диссертация бўйича кимда қандай саволлар бор? Марҳамат.
Т.ф.н., доц. Ш.Ж.Бердиев: Гидравлик зарба қандай содир бўлади?
У.М.Ражабов: Гидравлик зарба босимли қувурларда сув тезлигининг узгариши натижасида содир бўлади.
Қ/х.ф.ф.д., доц. Т.О.Дониёров: Гидравлик зарба сўндиргич қандай вазифани бажаради?
У.М.Ражабов: Гидравлик зарба сўндиргич гидравлик зарба жараёнида босим ортишининг олдини олади.
Қ/х.ф.ф.д., доц. Т.О.Дониёров: Гидравлик зарба фазасини тушунтириб беринг?
У.М.Ражабов: Гидравлик зарба фазаси – бу зарба тўлқинининг босим қувури бошидан босимли ҳовузгача бориб келиш масофасининг зарб тулқини телигига нисбатига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |