А.Н.Хазратов: Гидравлик зарба асосий кўрсаткичи қандай параметр ҳисобланади?
У.М.Ражабов: Гидравлик зарба асосий кўрсаткичи зарб тўлқини тарқалиш тезлиги ҳисобланади.
Т.ф.д., проф. У.Уришев: Босим камайишидан ҳосил бўладиган гидравлик зарбани тушунтиринг?
У.М.Ражабов: Бу гидравлик зарба тури суғориш ва сув таъминоти насос станцияларида тусатдан электр таъминоти узилганда содир бўлади.
Т.ф.д., проф. У.Уришев: Юқорида берилган савол давоми бўлиб, бу гидравлик зарба тури олди қандай олинади?
У.М.Ражабов: Напорли қувур бошланиш қисмига тескари клапандан кейин гидравлик зарба сўндиргич ўрнатилиб олди олинади.
Т.ф.д., проф. У.Уришев: Босим ортишидан ҳосил бўладиган гидравлик зарбани тушунтиринг?
У.М.Ражабов: Бу гидравлик зарба тури напорли гидравлик тизимларда сув оқими тезлигининг тусатдан тухташи натижасида юзага келади.
А.Р.Рахимов: Гидравлик зарбанинг қандай турларини биласиз? У.М.Ражабов: Тўғри, тескари, салбий ва ижобий гидравлик зарбалар.
А.Р.Рахимов: Сиз илмий тадқиқотингизда гидравлик зарбанинг қандай турларини ўргандингиз?
У.М.Ражабов: Илмий ишларимда мен салбий ва ижобий гидравлик зарба турларини ўргандим.
Раис: Талабгорга яна саволлар борми? Йўқ. Унда муҳокамага ўтамиз.
Раис: Сўз иш бўйича биринчи тақризчи т.ф.д., проф. Б.Хайриддиновга берилади.
Тақризчи т.ф.д., проф. Б.Хайриддинов: У.М.Ражабовнинг диссертатсияси иши бўйича тақризини ўқиб берди (тақриз илова қилинади). Тақризда диссертациянинг таркибий қисми, мавзунинг долзарблиги, олинган илмий янгилиги, натижаларнинг амалий ва илмий аҳамияти батафсил баён этилган ва иш бўйича хулоса берилган. Шу билан бирга иш бўйича қуйидаги камчилик ва таклифлар билдирилди:
1. Диссертация ишида келтирилган формулалардаги баъзи катталикларнинг индексларидаги белгиларнинг нимани билдириши ва ўлчов бирликлари келтирилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |