Тасдиқлайман” Бўка педагогика коллежи директори Т. Мирзаева
Download 15.06 Kb.
|
Рақобат баённомаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби: 1-масала: Бўка Педагогика коллежи жорий таьмирлаш.
- 2-масала: Бўка Педагогика коллежини жорий таъмирлаш бўйича тижорат таклифларини ўрганиш ва овозга қўйиш.
“Тасдиқлайман” Бўка педагогика коллежи директори _________Т.Мирзаева Рақобат баённомаси №1 Йиғилиш раиси: Д.Обидова МИБ директор ўринбосари Йиғилиш қатнашчилари: У.Байрамов ЎИБ директор ўринбосари А.Борхўжаев ИЧТБ директор ўринбосари М.Позилова бош хисобчи Г.Абдуғаффорова касаба уюшма раиси М.Алиев хўжалик мудири Б.Тожибоев ўқитувчи Кун тартиби: 1-масала: Бўка Педагогика коллежи жорий таьмирлаш. Кун тартибидаги 1-масала юзасидан йиғилиш раиси Д.Обидова сўзга чиқиб, хозирги кунда Бўка Педагогика коллежи биноси хақиқатдан ҳам жорий таъмирга муҳтожлигини ва бу масалада Туман ҳокимлигига 30.03.2021 йил №1/10-3569сонли хат билан мурожаат қилинганлиги хамда ушбу хат ҳокимлик томонидан ижобий қаноатлантирилганлигини айтиб ўтди. 2-масала: Бўка Педагогика коллежини жорий таъмирлаш бўйича тижорат таклифларини ўрганиш ва овозга қўйиш. Кун тартибидаги 2-масала юзасидан коллеж бош ҳисобчиси М.Позилова сўзга чиқиб, Бўка Педагогика коллежи биносини маҳаллий бюджет ҳомийлигида жорий таъмирлаш масаласида 186 386 644(бир юз саксон олти миллион уч юз саксон олти минг олти юз қирқ тўрт) сўмлик лот№7098825 тартиб рақами билан 07.04.2021йил санасидан 17.04.2021 санасигача электрон порталда эьлон берилганлиги ва ушбу эълонга асосан Бўка Педагогика коллежини жорий таъмирлаш бўйича ҳеч қандай тижорат таклифи келиб тушмаганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда ушбу жорий таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида корхоналардан “БЕК ОБОД БИЗНЕС”ХК, “Бука Бунедкор Келажаги”МЧЖ, “Турон Бунедкори ИК”МЧЖ тижорат таклифлари олиниб овозга қўйилишини айтиб ўтди.
М.Позилова Бўка Педагогика коллежини жорий таъмирлаш учун корхоналардан тушган тижорат таклифларни ўрганиб чиқиб, нархи арзон ҳамда белгиланган муддатда сифатли хизмат кўрсатишга кафолат берган “Бука Бунедкор Келажаги”МЧЖ билан шартнома тузиш таклифини берди. Йиғилиш аъзолари ҳам бир овоздан Бўка Педагогика коллежини жорий таъмирлаш учун корхоналардан тушган тижорат таклифларни ўрганиб чиқиб, нархи арзон ҳамда белгиланган муддатда сифатли хизмат кўрсатишга кафолат берган “Бука Бунедкор Келажаги”МЧЖ билан шартнома тузиш фикрини маъқуллаб, “Бука Бунедкор Келажаги”МЧЖ билан шартнома тузишга рози бўлишди. Рози овоз: 7овоз Қарши овоз: 0 Бетараф овоз: 0 Кенгаш қарори: Бўка Педагогика коллежи ва “Бука Бунедкор Келажаги”МЧЖ ўртасида 160 005 708 (бир юз олтмиш миллион беш минг етти юз саккиз) сўмга қонун хужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузилсин. Йиғилиш раиси: Д.Обидова Йиғилиш қатнашчилари: А.Борхўжаев У.Байрамов М.Позилова Г.Абдуғаффорова М.Алиев Б.Тожибоев Download 15.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling