МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Тинчлик темир йўл бекат бошлиги И.Т. Қодировнинг 2021-йилнинг 14-июл куни имзолаган 01-сонли баённомаси ижро учун кабул килинсин.
2. Тинчлик темир йўл станциясининг юк қабул қилиб топширувчиси Фарух Жумаев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, ички мехнат тартибини сабабсиз бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикасининг Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1- қисм, 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин.
3. Ушбу баённомани ижро этиш назорати Бухоро минтакавий темир йул узелининг юк ва тижорат булими бошлиги И.И. Камаловлар зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «юк ва тижорат
ишлари бўлими» бошлиғи
___________ И.И. Камалов
2021-й «____» «_____»
-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари булимии бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: Э.Э. Жураев МТУМ ўринбосари
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Навоий темир йўл бекат бошлигининг ўринбосари Ш. Салимов ва бекатнинг айбдор ишчиси.
КУН ТАРТИБИ:
2021-йилнинг 08-июл кунида Навоий темир йўл бекатида техник технологик назорат бошқармаси нозири Х.Х. Хатамов томонидан ўтказилган текшириш далолатномаси муҳокамаси.
МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
2021-йилнинг 25-январ кунида Навоий темир йўл станциясидан 28040319 рақамли вагонда металлом юки Навоий станциясининг ПТОсидан Бухоро-1 темир йўл станциясига ВЧД-7 юк олувчи манзилига жўнатилган. Юк ортувчи мижоз Навоий станциясининг ПТОси юк юклаш учун “Ўзбекистон Республикасининг” темир йўл низомининг 81 банди яъни, имтихон синовидан мижознинг маъсул вакили ўтмасдан Навоий темир йўл станциясининг юк ва тижорат ишлари ходимлари томонидан мижоздан юк жўнатиш учун қабул қилинганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |