«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet111/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Зафарабод темир йўл бекатинг катта юк қабул қилиб топширувчиси Равшан Ахмедовга хизмат йурикномасида кўрсатилган вазифани тўлик бажармаганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикасининг Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1- қисм, 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин.
2.Зафарабод темир йул бекати бошлиғи А.Ғ.Раббимов қўл остидаги ишчи ходимларни камчиликларга йўл қўйганлиги учун ундан тушинтириш хати олинсин ва ушбу мухокама билан чеклансин.
Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.

«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосар
А.Ш. Бозоров
«____» «_____» 2021-й
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: И.И. Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Ходжадавлат, Коракул, Якатут, Бухоро-1, Қизил-Тепо, Навоий, Бухоро-2, Каттакургон, Жума, Мароканд, Зарафшон, Галла-Орол, Маржонбулок, Самарканд, Зирабулоқ, Улугбек, Жомбой ва Тинчлик бекат бошлиқлари ва барча айбдор ишчи ходимлар.


КУН ТАРТИБИ:
Юк ва тижорат ишлари бошқарма бошлигининг ўринбосари Ж.Э. Туйчиев, юк ва тижорат ишлари бошқармаси тафтишчиси (МР) Эрматов М.М., юк ва тижорат ишлари бошқармаси етакчи мухандиси Султонқулов Б.Мларнинг 2021 йилнинг 11-июн кунидаги ва “Узтемирйўлхисоб” марказининг ташиш хужжатларини назорат қилиш нозирлари Ж.Г. Досмухаммедов, Х.Х. Саримсақовларнинг 2021 йилнинг 29-май кунидаги ўтказилган текширувлар далолатнома мухокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Ходжадавлат станциясининг поезд қабул қилувчиларнинг 2021 йил учун юритилаётган тижорий носозликларни қайд қилиш китобида (ГУ-98 шаклидаги) тижорий ва техник носозликлар билан узилган вагонлар қайд қилинган ва станция йўлларида узоқ вақт унумсиз туриб қолган.
Жумладан: Сергели станциясидан ўз манзили бўйича харакатланиб келаётган 94204187 рақамли юкли вагон техник носозлик сабабли 2021 йил 5 январ куни соат 18-07 дан узилиб 2021 йил 7 январ куни соат 14-30 гача носозликлари бартараф этилиб Туркманистон темир йўлларига топширилган яъни ушбу вагон станция йўлларида 35 соат мобайнида унумсиз туриб қолганлиги.
Даштобод– Туркменабад-2 ТРК йўналиши бўйича харакатланаётган 28028801 рақамли юкли вагон божхона хизмати ходимлари талабномасига асосан 2021 йил 25 январ куни соат 13-15 дан узилиб 2021 йил 2 январ куни соат 04-15 гача носозликлари бартараф этилиб Туркманистон темир йўлларига топширилган яъни ушбу вагон станция йўлларида 35 соат мобайнида унумсиз туриб қолганлиги.
Бухоро-2–Сарахс ТРК йўналиши бўйича харакатланаётган 28071074, 28073088, 24529042, 24423238 рақамли юкли вагонлар техник носозлик сабабли 2021 йил 14 феврал куни соат 19-05 да узилиб 2021 йил 17 феврал куни соат 09-10 гача носозликлари бартараф этилгунга қадар станция йўлларида 35 соат мобайнида унумсиз туриб қолганлиги.
Учқудуқ-2-Туркменабод-2 йўналиши бўйича харакатланаётган 73717449, 73714131, 74163700 рақамли вагонларни Туркманистон темир йўлларининг номъалум сабабларига кўра 2021 йил 16 май куни соат 02-40 дан 2021 йил 21 май куни соат 11-45 гача станция йўлларида унунмсиз туриб қолганлиги учун эслатмалар юритилмаган ва жарималар ундириш учун “Ўзтемирйўлхисоб” марказига юборилмаган.
ГУ-37 шаклидаги тамғалаш китоби текширилганда 2021 йил 28 феврал куни поезд қабул қилувчи Д.Азимов томонидан 57071193, 24436818 рақамли вагонларга бир хил К/ЗА-66 сонли тамға осилганлиги аниқланди.
- 2021 йил 7 март куни 28027670 рақамли вагонда (юки кафель) тижорий носозлик аниқланган ва 609-сонли умумий шаклдаги далолатнома расмийлаштирилган ва ушбу вагонга К/З А-70 сонли тамға осилган.
28027670 рақамли вагон 2021 йил 7 март куни соат 12-15 да 3041 поезд таркибида ўз манзили бўйича жўнатилган. 2021 йил 8 март куни 3045 поезд таркибидаги 74892357 рақамли вагонда тижорий носозлик аниқланган ва 613-сонли умумий шаклдаги далолатнома расмийлаштирилган ва ушбу 28027670 рақамли вагонга осилган К/З А-70 сонли тамға 74892357 рақамли вагонга қайтадан осилган.
Бундан ташқари поезд қабул қилувчилар томонидан ГУ-37 тамғалаш китобида К/З А-68 сонли тамға ишлатилганлиги қайд қилинмаган.
ГУ-23 умумий шаклдаги далолатномалар станцияларда тижорий хисоботларни юритиш Н-792 йўриқномасига асосан юритилмаганлиги, ушбу далолатномалар тикилмасдан ва рақамланиб станция бошлиғи томонидан имзоланмасдан юритилаётганлиги аниқланди.
Бу эса ўз навбатида поезд қабул қилувчиларининг ўзларига юклатилган вазифаларини билмаслиги ва давлатлараро туташув пункти бригадири томонидан ўз вақтида назорат қилинмаганлиги сабабли ушбу холатларга йўл қўйилган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling