«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet113/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Якатут станцияси 2021 йил давомида станцияни юк ғазначиларини шартномалар асосида қўшимча йиғим даромадларини олинаётганлиги ва айрим юкдан бўшаган вагонларни ювилиши ва тозаланиши учун олиниши керак бўлган даромадлари танлаб текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди,
Вагонларни олиш ва қўйиш ведомостлари ва йиғимлар карточкалари текширилганда юк ортиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Юк ва тижорат ишлари бошқармаси томонидан ажратилган МПО-8/3100, МПО-8/2945, МПО-8/519 сонли режага асосан вагонларга ортилган юкларни станция бошлиғи ва юк қабул қилувчилари томонидан вагонларнинг юк кўтариш қобилятидан ортиқча ёки статик нормадан кам юкланганлигини аниқлаш мақсадида назорат тартибда ўлчаш ўтказилмаганлиги ва далолатномалар тузилмаганлиги аниқланди. Бунинг натижасида юкларни ташиш учун қабул қилинганда темир йўл вагон тарозиларида юкнинг вазнини ўлчаш ва текшириш учун кўрсатилган йиғимлар ундирилмаган.
Шу каби юк жўнатувчи “Импекс сопутионс” МЧЖ номига юк юклаш учун ажратилган асосий қўшимча режага асосан 8 вагон учун Бухоро МТУ УК бошлиғи томонидан тасдиқланган йиғимлар рўйхатининг 3.2 устинига асосан мижоз талабномасига биноан бўш ва ижарага олинган вагонларни юклаш учун қўшимча режани ажратиш учун 1 вагон учун 90764 сўмдан 8 вагонга жами бўлиб 726112 сўм миқдоридаги шартномавий йиғимлар ундирилмаганлиги аниқланди. Текшириш жараёнида ушбу камомад 31/5 3Р-сонли қўшимча йиғимлар учун йиғув варақалари орқали ундирилди.
Когон станцияси 2021 йил май ойидаги “Вобкент Сан Тех Строй Монтаж Сервис” корхонаси номига расмийлаштирилган вагонларни қўйиш ва олиб чиқиш варақаларида вагонларнинг унумсиз туриб қолиши натижасида хисобланган жарималар қайта хисобланганда 24500 сўм миқдорида жарима юк ғазначиси томонидан кам хисобланиб ундирилганлиги аниқланди. Текшириш жараёнида ушбу камомад 429-сонли қўшимча йиғимлар учун йиғув варақаси орқали ундирилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Юк ва тижорат ишлари бошқармаси томонидан юк жўнатувчи “Кўклам сафар парранда” фермер хўжалиги 2021 йил 30 март кунидаги МПО8/2462 қўшимча режасига асосан манзиллаштирилган станция ва вагон турини юк жўнатувчининг илтимосига кўра Бухоро МТУ УК бошлиғи томонидан тасдиқланган шартномавий ва қўшимча йиғимлар рўйхатининг 13 устинидаги ташиш режасида кўрсатилган вагон, юк турини, жўнатиш станциясини ва манзил станциясини юк жўнатувчининг илтимосига биноан ўзгартирганлиги учун 20882 сўм қўшимча йиғим ундирилмасдан қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Текширув давомида, станциянинг йўлларидаги турган вагонлардан 24279069, 23512114, 23980384 рақамли вагонлар “Узкимёимпекс” номига келган, юки “минерал ўғит махсулоти” бўлган вагонлар юк олувчи томонидан тозаланмаган холда топширилганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2008 йилнинг 23 октябр кунида тасдиқланган Ўзбекистон темир йўллари Уставининг 58 пункти талаблари юк қабул қилувчи топширувчи томонидан бажарилмаганлиги оқибатида ундирилиши керак бўлган жарималар ундирилмаган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling