«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet130/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Маржонбулоқ темир йўл бекатининг катта юк қабул қилиб топширувчи-катта юк хазиначиси Мамарасул Эргашев иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 1-бандига асосан хайфсан эълон килинсин.
2. Маржонбулоқ темир йўл бекатининг юк қабул қилиб топширувчи-юк хазиначиси Гули Қодирова иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги ундан тушунтириш хати олинсин ва муҳокама билан чегаралансин.
3. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.


Баённи ёзди МКИ: Ф.Ш.Фузаилов.


«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК «Юк ва тижорат ишлари булимии» бошлиги


___________ И.И. Камалов
2020-й «____» «_____»


-сонли баённома


Юк ва тижорат ишлари булимии бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: Э.Э. Жураев МТУМ ўринбосари
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл бекати бошлигининг юк ва тижорат ишлари бўйича ўринбосари Ф.М.Остонов ва бекатнинг айбдор ишчиси.


КУН ТАРТИБИ:

2020-йилнинг 12-ноябр кунида Бухоро-1 темир йул бекатида юк ва тижорат ишлари нозири А.Р.Раупов томонидан ўтказилган текшириш далолатномаси муҳокамаси.




МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:

Текшириш вақтида 5-йўлдаги Мискен йўналишидаги тайёр поезд кўздан кечирилганда 23525025, 24424327 рақамли бўш вагонларнинг эски трафаретлари ва бўр белгилари олинмаганлиги, 93844215 рақамли бўш вагоннинг юк тушириш люкларида эски тамғалар олинмаганлиги аниқланган, бу ҳолатлар бўйича поезд қабул қилувчилари томонидан ГУ-23 шаклдаги умумий далолатнома тузилмаган ва тезкор хабарнома жўнатилмаганлиги аниқланган.


ГУ-23 шаклдаги умумий далолатномалар текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланган:

  • 2020-йилнинг 19-май куни тузилган 123-сонли умумий далолатномага поезд қабул қилувчиси А.Эгамбердиев имзо қўймаганлиги аниқланган,

  • - 2020-йилнинг 9-сентябр куни тузилган 237-сонли умумий далолатномага поезд қабул қилувчилари А.Тиллоев ва Б.Каримовлар имзо қўймаганлиги аниқланган.

ХУ-5 шаклдаги вагонларни ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига топшириш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланган:

  • 2020-йил 6-октябр куни катта поезд қабул қилувчиси А.Рўзиев ва Ш.Жўраевлар томонидан кўрилган Бухоро-2 йўналишидаги 58 та цемент махсулоти ортилган вагонлар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига топширилмаганлиги аниқланган,

  • 2020-йил 20-октябр куни поезд қабул қилувчиси Ж.Шарипов томонидан кўрилган 3-йўлдаги Мискен йўналишидаги 29 та цемент махсулоти ортилган вагонлар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига топширилмаганлиги аниқланган.




Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling