«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet129/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Бухоро-1 темир йўл бекатининг катта поезд қабул қилувчилари Абдулло Тиллаев, Дилшод Рустамов, поезд қабул қилувчилари Хумоюн Маъмуров ва Шахло Джураевалар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб бекатга келадиган ва кетадиган поездларни сифатсиз тижорий кўригдан ўтказганликлари учун уларнинг ҳар нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм 1-бандига асосан хайфсан эълон қилинсин.
2. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.


Баённи ёзди МКИ: Ф.Ш. Фузаилов.


«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари


___________А.Ш. Бозоров
2021-й «____» «_____»


-сонли баённома


Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: И.И. Камолов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Маржонбулоқ темир йўл бекати бошлиғи в/б Ж. Зарфуллаев ва бекатнинг айбдор ишчилари.


КУН ТАРТИБИ:

2021-йилнинг 02-феврал куни Маржонбулоқ темир йўл бекатида юк ва тижорат ишлари нозирлари М.Н.Турдиев, Ф.А.Негбаев ва Самарқанд ҳужжатларни қайта ишлаш марказининг даромадлар бўйича нозирлари Ф.Э.Мейлиев ва М.Т.Умматовлар режа асосида Маржонбулоқ бекатининг тижорат ва молиявий ишлари бўйича 2020-йилнинг август ойидан 2021-йилнинг 1-феврал ойига қадар бўлган вақтдаги ҳолатини текшириш ўтказилгани ҳақидаги далолатнома муҳокамаси.




МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:

Ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида юк қабул қилувчи “ЮРУ НГМК” корхонасининг ГУ-45 шаклдаги 298-сонли юк қабул қилиб топширувчи эслатмасида кўрсатилган 55162442, 61437109, 52775772, 54444260 рақамли вагонларга 10.11.70-сонли юритилган ФДУ-92 шаклдаги ҳар хил йиғимлар варақасида шартномавий қўшимча йиғимлар асосида кўрсатилган хизматлар рўйхати 20.3 турига асосан (МДҲ ва учинчи давлатлардан келадиган импорт юклар учун розилик билдириш йиғими) 33 747 сўмдан 4 вагонга 134 988 сўм, ҳамда худди шундай камчилик иккинчи ўн кунликда ҳам 4 вагонга акрорланган ва 134 988 сўм, жами 269 976 сўм камомадга бекатнинг катта юк қабул қилиб топширувчи-катта юк хазиначиси Мамарасул Эргашев томонидан йўл қўйилганлиги аниқланган.


Шунингдек, 2020-йилнигн 3-декабр куни юк қабул қилувчи мижоз ЮРУ НГМК корхонаси номига 28352953, 28025666, 23468358 рақали вагонларда набилит юки келган, бекатнинг катта юк қабул қилиб топширувчи-катта юк хазиначиси Мамарасул Эргашев томонидан ГУ-44 шаклдаги юкларни тушириш китобининг 11-банди, яъни юкларни туширишга берилган вақтига ўзгартириш киритганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 2020-йил 28-декабр куни бекатнинг юк қабул қилиб топширувчи-катта юк хазиначиси Гули Қодирова томонидан 263-сонли умумий шаклдаги далолатнома тузилган, аммо бекатнинг навбатчисига имзо қўйдирилмаганлиги аниқланган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling