МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Бухоро-1 темир йўл бекатининг катта юк хазиначиси Мухиба Хасанова иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганликлари учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан уртача ойлик иш хакининг 20 % микдорида жарима солинсин.
2. Бухоро-1 темир йўл бекатининг юк қабул қилиб топширувчиси Азиза Сафарова иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми, 2-бандига асосан уртача ойлик иш хакининг 20 % микдорида жарима солинсин.
3. Мазкур баённома назорати юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи И.И. Камалов зиммасига юклатилсин.
Баённи ёзди: Д.М. Косимов.
«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир
йўл узели УК бошлиғининг
биринчи ўринбосари
___________А.Ш. Бозоров
2019-й «____» «_____»
-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни
Қатнашди: И.И. Камолов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ
Таклиф қилинганлар: Бухоро-2 темир йўл бекати бошлиғи Рустам Бойлиев ва бекатнинг айбдор ишчилари.
КУН ТАРТИБИ:
2019-йилнинг 5-ноябр куни Бухоро-2 темир йўл бекатида юк ва тижорат ишлари нозири Ф.Ш. Фузаилов ва Бухоро ҳужжатларни қайта ишлаш марказининг даромадлар бўйича нозир У.Ф. Рўзиевларнинг режа асосида Бухоро-2 бекатининг тижорат ва молиявий ишлари бўйича 2019-йилнинг апрел ойидан 2019-йилнинг ноябр ойига қадар бўлган вақтдаги ҳолатини текшириш ўтказилгани ҳақидаги далолатнома муҳокамаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |