«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet159/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Бухоро минтақавий темир йўл
узели УК бошлиғи
____________ А.Ю. Эргашев


Узел бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни
2019 йил _____ноябр _______ сонли


Йиғилишда: Узел бошлиғи биринчи ўринбосари А.Ш. Бозоров, ташиш ва бекатлар ишлари бўлими бошлиғи Ҳ.Н.Хайруллаев, юк ва тижорат бўлими бошлиғи И.И.Камалов, вагонлар бутлигини сақловчи катта нозир А.Б.Аббасов, етакчи ҳуқуқшунос Ж.Саттаров, ходимлар бўлими бошлиғи Ф.Ш. Саломовлар иштирок этдилар.
Таклиф этилдилар: Зарафшон темир йўл бекат бошлиги М. Эргашев, юк қабул қилиб топширувчиси А. Жўрақулов, Зиёвуддин темир йўл бекат бошлиғи С. Сатторов, юк қабул қилиб топширувчиси А. Жумаев, Булунгур темир йул бекати бошлиги Б. Сатторов, Улугбек темир йўл бекат бошлиги Х. Абдуллаев, юк қабул қилиб топширувчиси А. Ўрақов, Б. Сатторов, Каттақургон темир йўл бекат бошлиги Х. Хушвақтов, юк қабул килиб топширувчиси С. Эрдонов, Жомбой темир йўл бекат бошлиги Д. Тошбоев, юк қабул қилиб топширувчиси А. Мирзаев, Самарканд темир йўл бекат бошлиги К. Эргашев, юк қабул қилиб топширувчилари А. Ахтамов , Ш. Шойимардонов, Мароқанд вагонларни техник кўрикдан ўтказиш маскани бошлиғи А.Қобилов ва катта вагон кўрувчи Н Хаитовлар
Кун тартиби:

Самарканд транспорт прокуратурасининг 2019-йилнинг 30-октябрдаги 10/2-733-19-сонли такдимномада конун бузилиш холатлари ва унга имкон берувчи шарт шароитларни бартараф килиш хусусида.


Эшитилди: Кун тартибидаги масалалар буйича узел бошлиги А.Ю. Эргашев Самарқанд транспорт прокуратурасининг 2019-йилнинг 30-октябрдаги 10/2-733-19-сонли такдимнома тахлили иштирокчиларга таништирди
Аникланди:
Зиёвуддин темир йул бекатида юритиладиган ВУ-15 кўринишли вагонларни шаҳобча йўлларига техник узатиш ва қабул қилиш китоби текширилганда, юк қабул қилиб топширувчиси А. Жумаев “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.12-бандини бузиб, 23.10.2019-йилда бир груҳ вагонлар (61318085, 67340653, 62760830, 66854761, 67649376) юк туширилгандан сўнг, ҳолатини текширмасдан, ВУ-15 китобига (расмийлаштирмаган) рўйхатга олинмаганлиги ва ушбу вагонлар юриш қисмлари қолдиқ юкдан (кўмир) тозаланмасдан қабул қилинганлиги шунингдек, бекат бошилиғининг 2019-йил мобайнида тузилган режавий чора-тадбирлар ўрганиш жараёнида, 4-пункти яъни, вагонлар парки шикастланиши олдини олишга қаратилган ўқитиш ишлари бўйича режа тузилмаган ва бекат ишчи ходимлари ўртасида ўқитиш ишлари олиб борилмаган.
Каттақўоғон темир йул бекатида вагонларни юк ортиш ва туширишга узатишдаги ҳолатини назорат қилиш ВУ-15 кўринишли китоб текширилганда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараёни” тўлиқ бажарилмаётганлиги яъни, вагонларни фақат юк туширишга узатилганда ВУ-15 китоби юритилганлиги, юк ортишга вагонларни узатишда ушбу китоб юритилмаган ҳамда юк қабул килиб топширувчиси С. Эрдонов ВУ-15 китоби юритилиши бўйича тўлиқ ва етарли даражада билимга эга эмаслиги аниқланган.
Шунингдек, Булунғур бекатида 2018-йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вагонлар шикастланишига йўл қўймаган, аммо бекат бошилиғининг 2019-йил мобайнида тузилган режавий чора-тадбирлар ўрганиш мобайнида,1-пункти В-қисми яъни, юк ортиш ва тушириш техналогияси ҳамда вагонларга юк ортиш, туширишга хизмат қиладиган механизмларнинг созлиги бўйича текшириш олиб борилмаган бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖбошқаруви раисининг 2009-йил 2-феврал куни имзоланган 25-Н сонли буйруғи 7.1-пункти ижроси таъминланмаган.

Бундан ташқари, Жомбой бекатида юритилган ВУ-15 кўринишли вагонларни шаҳобча йўлларига техник узатиш ва қабул қилиш китоби текширилганда, юк топширувчи қабул қилувчи А. Мирзаев “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.8, 3.18-бандларини бузиб, 18.10.2019-йил куни бир гуруҳ вагонлар юк туширишга топширилган бўлиб, юк туширилгандан сўнг, вагонларни ҳолатини текшириб қабул қилишда, имзоси йўқлиги аниқланган ҳамда сифатсиз иш олиб борилганлиги аниқланган.


Шунингдек, Улуғбек темир йул бекатида юритиладиган ВУ-15 кўринишли вагонларни шаҳобча йўлларига техник узатиш ва қабул қилиш китоби текширилганда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.7, 3.8-бандларини бузиб, юк қабул қилувчи А. Ўроқов томонидан 68818723, 67338186, 59947179, 61434437-рақамли вагонлар юк тушириш учун узатилганда юк қабул қилувчи мижоз билан топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга оширмаган ва ВУ-15 кўринишли китобига рўйхатга олинмаган ва темир йўл бекатида юритилган ВУ-15 кўринишли китобининг 3-графаси яъни, “қўшимча шикастланишни белгилаш” графаси тўлдирилмаётганлиги, катта юк қабул қилиб топширувчи Б.Сатторов томонидан назорат сусайтирилганлиги, яъни “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.17-банди ижроси назорати сусайтирилганли аниқланган.
Самарқанд темир йул бекатида юритиладиган ВУ-15 кўринишли вагонларни шаҳобча йўлларига техник узатиш ва қабул қилиш китоби текширилганда, юк қабул қилиб топширувчиси А. Жумаев “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.7, 3.8-бандлари бузилиб, 14.10.2019-йил куни юк қабул қилиб топширувчиси А. Ахтамов томонидан 65304552 рақамли вагони “қора метал” юк ортиш учун узатилган бўлиб, ВУ-15 китобига олинмаган ва “Самарқанд иккиламчиқораметалл” ташкилоти ходимларига топширилмаганлиги, юк қабул қилиб топширувчиси Ш. Шойимардонов томонидан 52438066, 52055233 рақамли вагонлар “мел” юки ортиш учун бекатнинг ишлаб чиқариш паркига узатилган бўлиб, ВУ-15 китобига рўйхатга олинмаган ва юк ортувчи ташкилот МЧЖ “Чордора имкон плюс” ташкилоти ходимларига топширилмаган. Бекат бошлиғининг 2019-йилдаги тузилган режавий чора-тадбирлар ўрганиш жараёнида, 7-банди ижроси таъминланмаётганли, 8-банди тўлиқ бажарилмаётганли яъни вагонларни шаҳобча йўлларига узатишда ва қабул қилишда ВУ-15 кўринишли китобга рўйхатга олиш назорати йўқлиги, ҳамда ёпиқ вагонлар юк ортиш, тушириш ишлари олиб борилаётган бўлсада, ёпиқ вагонларнинг эшиги ички томонидан сақлагич қўйилиши назорати йўқлиги аниқланиб, бекат бошлиғи томонидан назорат қилинмаганлиги сабабли йўриқнома талабларини бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Зарафшон темир йул бекатида юритиладиган ВУ-15 кўринишли вагонларни шаҳобча йўлларига техник узатиш ва қабул қилиш китоби текширилганда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси-Бош менеджери томонидан 14.12.2018-йиилда тасдиқланган “Вагонларни техник узатиш масканлари ишлари, бекат таркибидаги технологик жараён”нинг 3.8, 3.10-бандларини бузиб, юк қабул қилувчи А. Жўрақулов томонидан 23.10.2019-йилда бир гуруҳ вагонлар (67837559, 67838268, 67550616 рақамли вагонлар) шаҳобча йўлига юк туширишга узатилган бўлиб, ўзи томонидан имзоланган ва шаҳобча йўли юк қабул қилувчи мижозга вагонларни ҳолатини текшириб топширмаганлиги, мижознинг имзоси йўқлиги аниқланган.
Мароқанд вагонларни техник кўрикдан ўтказиш маскани бошлиғи А.Қобиловнинг 2019 йил иш режасини ўрганишда, вагонлар парки бутлигини сақлаш бўйича хисоботлар қилинган бўлсада, хар кварталда бир марта ўтказиладиган мухокама баённомаси йўқлиги хамда бекатнинг 38-йўлидаги 2206-сонли поезд 852-таркибиинг техник холати текширилганда 23558687-рақамли вагоннинг хаво ўтказгич крани (концевой кран) 60̊ га ўрнатилмаганлиги, 23760622 – рақамли вагоннинг 1 дона сколзун болти (болт сколзун) йўқлиги аниқланиб текширув давомида бартараф этилди. Ушбу вагонлар камчилиги катта вагон кўрувчи Н.Хаитов томонидан “Вагонларга эксплуатatsiяда техник хизмат кўрсатиш” 808-2017 ПКБ ЦВ йўриқномасининг 2.1-пункти талаблари бузилганлиги аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling