«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet54/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Хўжадавлат станцияси:ГУ-23 шаклидаги умумий далолатномалар текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 06-июнь куни поезд қабул қилувчилари С.Бешимов ва У.Рўзиевлар томонидан 1213-сонли ГУ-23 шаклидаги умумий далолатнома тузилган бўлиб нусха кўчирувчи қоғоз орқали имзо қўйилганлиги аниқланди.
ГУ-98 шаклидаги тижорий носозликларни рўйхатга олиш китоби текширилганда китобнинг 9-банди, яъни тижорий носозлик бартараф қилинганлиги ёки қилинмаганлигини қайд қилувчи банди 2022-йилнинг 01-январ кунидан бугунги кунга қадар тўлиқ юритилмаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари бекатда вагонларнинг манзилини ўзгартириш ва начёт китобларини юритилмаётганлиги аниқланди.
ГУ-14 шаклидаги конвенция тақиқлари қайд қилинаётган китоб тўлиқ юритилмаётганлиги аниқланди.
ГУ-37 шаклдаги тамғалаш китоби текширилганда 2022-йилнинг 11-феврал 28002103 рақамли вагонга А-151, 28025716 рақамли вагонга А-152, 24201322 рақамли вагонга А-153, 51612166 рақамли вагонга А-154 сонли назорат белгиси қўйилган бўлиб, ГУ-37 шаклдаги тамғалаш китобига назорат белгисига ўзгартириш киритилганлиги аниқланди.
Қоровулбозор станцияси: ВУ-14 шаклидаги вагонларни ортишдан аввал техник кўрикдан ўтказиш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 19-феврал куни юк жўнатувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” шахобча йўлига 19 дона цистерна вагонларни юк ортиш учун берилган, аммо ВУ-14 китобига юк қабул қилиб топширувчиси имзо қўймаганлиги аниқланди.
2022-йилнинг 14-март куни юк жўнатувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” шахобча йўлига 10 дона цистерна вагонларни юк ортиш учун берилган, аммо ВУ-14 китобига вагон кўрувчиси имзо қўймаганлиги аниқланди.
2022-йилнинг 25-май куни юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметал Қоровулбозор” филиалига 67552927 рақамли вагон юк ортиш учун берилган, техник кўрик бошланган вақтига ўзгартириш киритилганлиги аниқланди.
“Бекатларда тижорат ишларини юритиш йўриқномаси”нинг 79 параграфи 3,4 пункти бўйича (ЦФ-3504) камчиликларга йўл қўйилган, масалан:
2022-йилнинг апрел ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” номига юритилган 3004241-сонли ФДУ-92 шаклдаги қўшимча йиғимлар варақаси орқали шартномавий йиғимларнинг 13-бандига асосан 40 вагонлар 98504 сўмдан жами 3940160 сўм ундирилмаганлиги аниқланди. Текшириш вақтида 3105305-сонли йиғим варақаси билан 3 940 160 сўм “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”дан ундирилди.
2022-йилнинг феврал ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” номига юритилган 2802129-сонли ФДУ-92 шаклдаги қўшимча йиғимлар варақаси орқали шартномавий йиғимларнинг 3,1-бандига асосан 22 вагонлар 240 658 сўмдан жами 5 294 476 сўм ундирилмаганлиги аниқланди. Текшириш вақтида 1503153-сонли йиғим варақаси билан 5 294 476 сўм “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”дан ундирилди.
2022-йилнинг май ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” номига юритилган 3105305-сонли ФДУ-92 шаклдаги қўшимча йиғимлар варақаси орқали шартномавий йиғимларнинг 3,1-бандига асосан 11 вагонлар 240 658 сўмдан жами 2 647 238 сўм ундирилмаганлиги аниқланди. Текшириш вақтида 1506307-сонли йиғим варақаси билан 2 647 238 сўм “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”дан ундирилди.
ГУ-2 шаклдаги мижозларга хабар бериш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг 30-май куни юк қабул қилувчи мижоз “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” корхонаси номига 4 цистерна вагонларда фракция юки келган, соат 18-30 да шахобча йўлига қўйиб берилган, аммо ГУ-2 китобига мижозга хабар берилган вақти кўрсатилмаганлиги аниқланди.
2022-йилнинг 24-май куни соат 0-40 да 3502-сонли поезд таркибида 2 цистерна вагонларда юк қабул қилувчи мижоз “Петрочем Бухоро” корхонаси номига бензин юки келган ва юк келганлиги тўғрисида соат 08-10 да хабар берилган, ГУ-2 китобида хабар берилган вақтга ўзгартириш киритилганлиги аниқланган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling